Жамоатчилик назорати тадбирлари тизимли асосда давом эттирилмоқда

Жамоатчилик назорати тадбирлари тизимли асосда давом эттирилмоқда

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси топшириғи асосида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асосида аҳолига хусусий тиббий хизмат кўрсатиш, сифатли тиббий буюмлар ва дори воситалари билан таъминлаш йўналишидаги ишлар устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш мақсадида ишчи гуруҳ томонидан Ўзбекистон, Фурқат ва Олтиариқ туманларида мониторинг (кузатув, ўрганиш) ишлари олиб борилмоқда.

Ўрганишлар доирасида “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқларига оид нормаларини бажарилиши, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13-февралдаги 75-сонли қарори билан тасдиқланган қоидаларга амал қилиниши каби ҳолатлар кузатувдан ўтказилмоқда ва соҳага оид қонунчилик ижросини таъминланиши бўйича тегишли маслаҳат ва тавсиялар бериб борилмоқда.

Асосий мақсади республика ички бозорини қалбакилаштирилган, сифатсиз (яроқлилик муддати ўтган), давлат рўйхатидан ўтмаган дори воситалари ҳамда тиббий буюмлардан ҳимоялаш ва уларни сотилишини олдини олиш, дори воситаларининг уларга белгиланган чакана референт нархлардан юқори нархларда сотилишига чек қўйиш, аҳолининг ҳаёти, соғлиги ва санитар-эпидемиологик хотиржамлиги учун уларга юқори малакали тиббий хизмат кўрсатилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишдан иборат бўлган мазкур ўрганиш ишлари вилоятнинг бошқа ҳудудларида тизимли асосда ўтказиб борилмоқда.

Post Comment