Ҳудудий бирлашма кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Ҳудудий бирлашма кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашма кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Федерация Кенгашининг 28.10.2024 йилда бўлиб ўтган мажлиси қарорлари билан белгилаб берилган вазифалар, тизим ташкилотларининг жорий йил 9 ойлик фаолият якунлари, амалдаги қонунчилик ижросини таъминлаш йўналишида туман (шаҳар) жамиятлари томонидан олиб борилаётган ишлар, шунингдек ижтимоий шериклик йўналишидаги қонунчилик асосида олиб борилиши лозим бўлган ишлар ва тизим фаолиятига оид бошқа бир қатор масалалар кўриб чиқилди ҳамда унинг якунларига кўра тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шунингдек, ҳисобот даврида ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятларига жами 678 та мурожаатлар келиб тушганлиги, мурожаатларни ўрганиш якунларига кўра, ҳудудий ташкилотларнинг ўз кучлари билан 1 млрд 018 млн 786 минг 654 сўм маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинганлиги, мурожаатларнинг 4 таси назорат идоралари кўмагида, 16 таси эса суд идоралари орқали ҳал қилиниб, истеъмолчилар фойдасига 141 млн 968 минг 146 сўм моддий ва маънавий зарарлар ундирилиб, истеъмолчилар фойдасига ҳал қилинган жами маблағлар 1 млрд 160 млн 754 минг 800 сўмни ташкил қилганлиги эътироф этиб ўтилди.

Йиғилиш доирасида ҳудудий бирлашманинг “Келажагимиз бўлган ёшлар молиявий саводхон бўлмоғи зарур” номли грант лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишларнинг ахбороти ҳам тингланиб, лойиҳани муваффақиятли якунлаш бўйича тегишли тавсия ва кўрсатмалар бериб ўтилди.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin