Нуқсонли маиший техника бепул таъмирланиб истеъмолчига соз ҳолатда топширилди
Қува туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг “Гулобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи З.С.нинг муддатли тўлов шартларида харид қилинган кир ювиш машинасида аниқланган нуқсонни сотувчи томонидан бартараф қилиб берилиши чоралари кўрилмаётганлиги тўғрисидаги мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчининг сўзларига кўра, у 11 339 930 сўмга ART WF80L2344G русумидаги автомат кир ювиш машинаси ва Samsung русумидаги чанг ютгични тумандаги “Garant” савдо дўконидан 2024 йилнинг 30 январ кунидаги муддатли тўлов шартномаси асосида сотиб олган. Кейинчалик кир ювиш машинасидан фойдаланиб келиши жараёнида маиший техникада нуқсон кузатилгач, савдо дўконига бу борада мурожаат қилган. Хонадонга ташриф буюрган усталар томонидан кир ювиш машинаси техник кўрикдан ўтказилиб, созлаб берилган бўлсада, орадан маълум вақт ўтиб яна нуқсон юзага чиққан. Савдо дўконига бу сафарги мурожаатдан сўнг эса тегишли чора-тадбирлар кўрилмаган.
Истеъмолчи мурожаатини ўрганиш жараёнида сотувчига амалдаги қонунчилик талаблари ва мазкур талабларни бажармаслик натижасда келиб чиқувчи оқибатлар тушунтирилди, шунингдек сервис маркази масъуллари билан боғланилиб, истеъмолчи қўлидаги нуқсонли маиший техникани бепул таъмирлатиб берилди.
Адxамжон Хамидов,
туман жамияти раиси.
Post Comment