Тиббиёт муассасасида тарғибот тадбири бўлиб ўтди
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонунини ҳаётган кенг татбиқ этиш мақсадида ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури тасдиқланганди. Мазкур чора-тадбирлар режаси ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилоятида ҳам тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Жумладан, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Федерациянинг Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси ўртасидаги ҳамкорлик дастурига асосан туман (шаҳар) истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари томонидан тиббиёт муассасалари ишчи ходимлари билан юзма-юз учрашувлар, семинарлар, давра суҳбатлари ташкилланиб ўтказиб борилмоқда. Шундай тадбирларда бири Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъул ходимлари томонидан шаҳар тез тиббий ёрдам марказида ўтказилди.
Тадбирда Вазирлик ва Федерация ўртасида имзоланган ҳамкорлик бўйича чора-тадбирлар режасидан кўзланган мақсад, ундан келиб чиқувчи вазифалар ҳамда юртимиздаги истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолияти юзасидан кенг қамровли тушунтиришлар бериб ўтилиб, тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди. Унинг якунларига кўра эса тиббиёт муассасаси ва шаҳар жамияти ўртасида ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга келишиб олинди.
Усмонжон Рузиев,
шаҳар жамияти мутахассиси.
Post Comment