Фаолият сарҳисоби
Қува туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан аҳолининг истеъмолчилик ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, соҳага оид қонунчилик талабларини ижросини таъминлангани ҳолатларини жамоатчилик назорати тартибида ўрганиш юзасидан ўтган 2024-йилда бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, аҳолининг истеъмол 45 та жойда аҳолининг ҳуқуқий ва истеъмол маданиятини оширишни кўзда тутувчи маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Уларда Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонунлари, соҳага оид бошқа қонунлар ва қонуности ҳужжатлари мазмун-моҳияти юзасидан тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилди.
Олиб борилаётган ишларни аҳолининг кенг қатламларига етиб боришини таъминлаш мақсадида Федерация ва ҳудудий бирлашманинг расмий сайт ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари, Федерация муассислигидаги “Истеъмол маданияти”, туман ҳокимлигининг “Қува ҳаёти” газеталари ва маҳаллий босма ва электрон нашрлар билан ҳамкорлик олиб борилиб, 35 маротаба чиқишлар уюштирилди.
Истеъмолчилардан савдо, табиий газ, электр, ичимлик суви таъминоти, хизмат кўсратиш (сервис) ва бошқа йўналишларда келиб тушган 23 та ёзма ва оғзаки мурожаатлар ўрганилиб, истеъмолчилар фойдасига 80 064 758 сўм маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди. Мурожаатларнинг 22 фоизи юқори турувчи идоралар орқали келиб тушган бўлса, уларнинг асосий қисми, яъни 78 фоизи туман жамиятимизга истеъмолчилардан ёзма ва оғзаки шаклда тўғридан-тўғри келиб тушган мурожаатлардир.
Федерация ва ҳудудий бирлашма топшириқлари асосида таълим, соғлиқни сақлаш, қурилиш, савдо ва умумий овқатланиш, хусусий тиббиёт соҳаси, аҳолига дори-дармонларни реализация қилиш, ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёрларлиги ва мавсумни беталофат ўтказиб олиш бўйича белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминланиши каби соҳаларда жамоатчилик назорати тадбирлари ўктазилиб, унинг якунлари бўйича юқори турувчи идораларга маълумотномалар чиқарилди.
Жамият қошида ташкил этилган “Истеъмолчи билан мулофот” ҳуқуқий маслаҳатхонаси воситасида 25 нафар фуқарога газ таъминоти, сув таъминоти, коммунал хўжаликларни бошқариш ва соҳага оид бошқа масалаларда бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилган бўлса, аҳоли ва бошланғич ташкилотлар вакиллари билан мулоқотлар жараёнида 17 нафар фуқароларга савдо, уй-жой коммунал, транспорт ва соҳага оид боқша масалаларда ҳуқуқий ва амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Ҳозирги кунда туман жамияти асосий фаолият йўналишлари режаси ҳамда юқори турувчи идоралар топшириқлари асосида ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларни ижросини таъминлаш йўлида фаолиятини давом эттирмоқда.
Ахмаджон Тухтабоев,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment