Асоссиз қарздорлик бартараф қилинди
Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг “Роҳат” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи А.Х.нинг хонадонида сув ҳисоблагич ускунаси бўлгани ҳолда, хонадондаги истеъмолни меъёрий истеъмол асосида ҳисоб-китоб қилиниши оқибатида қарздорлик келиб чиққанлиги ҳолатидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчи томонидан ўрганиш ишлари давомида берилган қўшимча тушунтиришлари, шунингдек олиб борилган ўрганиш ишларида маълум бўлишича, истеъмолчи хонадонига ўрнатилган ҳисоблагични даврий қиёслов ўтказиш мақсадида ҳисоблагич ҳужжатида қайд этилган санадан одинроқ Давлат хизматлари марказига ариза билан мурожаат қилган. Лекин Вазирлар Маҳкамасининг 20.08.2019 йилдаги 698-сон қарорига кўра, электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сув ҳисоблагичларининг қиёслов муддати жисмоний шахслар учун 8 йил этиб белгилангани сабабли Марказдан бу борада рад жавоби олинган бўлсада, жорий йил январ ойида ичимлик суви таъминоти корхонаси вакили томонидан хонадондаги сув ҳисоблагич носоз ҳолатда қайта ҳисоблаш учун юборилди, деган важ билан истеъмолчига нисбатан далолатнома тузилган ва хонадондаги истеъмолни меъёрий истеъмол бўйича қайта ҳисоб-китоб қилиниб, 398 000 сўм миқдорида қарздорлик чиқарилган.
Ўрганиш ишлари давомида ушбу ҳолат юзасидан шаҳар сув таъминоти корхонасига сўров хати киритилиб, юзага келган ҳолатни ҳамда нотўғри ҳисоб-китоб оқибатида юзага келган қарздорлик суммасини бартараф этилишига эришилди.
Нигора Усмонова,
шаҳар жамияти мутахассиси.
Post Comment