Бўлғуси ҳуқуқшунослар иштирокида тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Бўлғуси ҳуқуқшунослар иштирокида тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан Фарғона вилоят юридик техникумида “15-март – Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни”га бағишлаб маънавий-маърифий тадбир ташкилланди. Техникум талаба ва ўқитувчилари иштирокида ташкилланган мазкур тадбирда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ишида ҳамкор бўлган ташкилотлар, жумладан Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги вилоят бошқармаси ҳамда ҳудудий бирлашма масъул ходимлари ҳам соҳага оид фикр ва мулоҳазалари билан иштирок этдилар,

Сўзга чиққанлар, истеъмолчи тушунчасининг вужудга келиши, бу соҳада қонунчилик шаклланиши, 15-мартни “Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни” сифатида эътироф этилиши тарихи, мамлакатимиз Конституцияси ва қонунларида тегишли нормаларни акс этиши, алоҳида қонун қабул қилиниши, истеъмолчи ҳуқуқи ҳимоясининг давлат томонидан кафоалтланиши, истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг шаклланиши, бугунги кунда соҳага дахлдор идораларга истеъмол соҳасига оид келиб тушаётган мурожаатлар, уларни ўрганиб чиқилши натижалари бўйича атрофлича тушунтириш ва маълумотларни бериб ўтдилар.

Тадбир доирасида иштирокчиларнинг соҳага оид фикр-мулоҳаза ҳамда таклифлари тингланиб, уларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар қайтарилди. Тадбир якунларига кўра, таълим маскани жамоаси ҳамда тегишли идоралар ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ишида ўзаро ҳамкорлик қилиш, шунингдек юқорида номи зикр этилган халқаро санани кенг нишонлаш ишига техникумнинг ҳар бир талабаси ўз ҳиссасини қўшишига келишиб олинди.

Post Comment