Муаммони судгача бартараф қилинишига эришилди
Учкўприк туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг “Яккатут” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи О.А.нинг товарнинг шартнома нархи қийматини бўлиб тўлаш шартларида 12 787 500 сўмга харид қилинган электроскутер нуқсонлари сабаб сотувчига қайтарилган бўлсада, шартнома бўйича орадан ўтган вақт давомида пластик картасидан ечиб борилган маблағлар унга қайтариб берилмаётганлиги масаласида қилган мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчи мурожаатида Red motor 20/3 русумли электроскутер “Техномарт” савдо дўконидан бўлиб тўлаш шартларида харид қилинганлигини, нуқсонлари сабаб 2024 йилнинг феврал ойида савдо дўконига қайтарилганини, лекин пластик картасидан ечилган пул суммаларини қайтариш масаласида сотувчи билан келишувга эриша олмаганлигини баён қилиб, ушбу пул маблағларини қайтариб олишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўрайди.
Туман жамияти мутахассислари томонидан мурожаатда келтирилган важлар ўрганилиб, улар исботини топгандан сўнг, сотувчи бош офиси жойлашган ҳудуд бўйича Фуқаролик ишлари бўйича судга даъво аризаси киритилди. Лекин сотувчи томони ишни судда кўриш кунида истеъмолчи пластик картасига 2 891 845,5 сўм пул маблағини қайтариб, ишни судгача ҳал қилиш ташаббуси билан чиқди. Бу билан истеъмолчининг мурожаатида кўтарилган масалани унинг фойдасига ҳал қилишга эришилди.
Сардорбек Мирзажонов,
туман жамияти раиси.
Post Comment