“15-mart – Butunjahon iste’molchilar huquqlari kuni” tadbirlari
Олтиариқ тумани
Хабар бериб бораётганимиздек, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ташаббуси билан умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари ўртасида “Мен ёш истеъмолчиман” уч босқичли республика иншолар кўрик-танловининг туман (шаҳар) босқичлари ўтказилмоқда.
Олтиариқ туманида ушбу кўрик-танловнинг туман босқичи ниҳоясига етиб, ғолиблар номлари маълум бўлди. Унга кўра, 1-ўринга 34-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқувчиси Хомиджонова Интизорхон, 2-ўринга 3-умумтаълим мактаби ўқувчиси Абдулхаева Хадичахон, 31-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқувчиси Абдунабиева Бибихонимлар томонидан ёзилган иншолар лойиқ деб топилди. Танлов ғолиблари туман жамиятининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Шунинг билан биргаликда халқаро сана арафасида тумандаги 14-умумтаълим мактаби ҳамда Баркамол авлод болалар мактаблари меҳнат жамоалари иштирокида “15-март – Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар ташкилланиб, уларда юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг вужудга келиши, тараққиёти ва бугунги ҳолати, соҳага оид қонунчилик базасининг шаклланиши каби масалаларда сўз борди. Тадбир иштирокчиларига Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳам ахборотлар бериб ўтилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.
Данғара тумани
Туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан халқаро санага бағишлаб, ҳудуддаги бир қатор ташкилотларда “15-март – Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.
Тадбирлар доирасида мазкур халқаро сананинг дунё мамлакатлари аҳолиси – истеъмолчилар учун аҳамияти, унинг вужудга келиши ва эътироф этилиши, кейинчалик дунё мамлакатларида бу борада қонунчилик базаларининг шаклланиши, жумладан Ўзбекистон Республикаси давла мустақиллигини қўлга киритгач, дастлаб Конституцияга тегишли нормаларни киритилиши, кейинчалик эса алоҳида қонун қабул қилиниши, қонун билан истеъмол ҳуқуқлари ҳимоясини давлат томонидан кафолатланганлиги каби масалаларда сўз борди. Шунинг билан биргаликда, юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг вакили бўлган Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг ҳудудий ташкилотлари фаолияти юзасидан ҳам ахборотлар бериб ўтилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.
Post Comment