Ҳудудий бирлашманинг навбатдаги кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди
Бугун Фарғона шаҳридаги “ННТлар уйи”да ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятларининг 2025-йил 1-чорак фаолият якунларига бағишланган навбатдаги кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш ишида Федерация раиси ўринбосари-ижрочи директор Жамшид Хусенович Хамроев видеоконференцалоқа тарзида иштирок этди.
Йиғилишда Федерациянинг 2025-йил 15-апрелдаги навбатдаги Мажлиси қарорлари билан белгилаб берилган вазифалар, тизим ташкилотлари томонидан жорий йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, судларга даъво аризалари киритиш, жамоатчилик назорати тадбирларини ўтказиш, маънавий-маърифий тадбирларни ташкиллаш ва ўтказиш, ҳудудий бирлашманинг грант лойиҳаси якунлари юзасидан масъулларнинг ахборот ва ҳисоботлари тингланди ҳамда ҳудудий бирлашма фаолиятига оид бошқа ташкиллий ва жорий масалалар кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Post Comment