Ёзёвонда тиббиёт ходимлари иштирокида тадбир бўлиб ўтди

Ёзёвонда тиббиёт ходимлари иштирокида тадбир бўлиб ўтди

Ёзёвон туман истемолчилар хукукларини химия килиш жамияти мутахассислари томонидан туман Тиббиёт бирлашмасида “Истеъмолчилар хуқуқлари қонун ҳимоясида” мавзусида ўқув семинари ўтказилди.

Тиббиёт бирлашмаси ходимлари иштирокида ўтказилган тадбирда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари ва унинг мазмун-моҳияти, қонун ижросини таъминлашда давлат бошқаруви идоралари ва жамоат ташкилотларининг тутган ўрни ва роли, Федерация ва унинг ҳудудий ташкилотлари томонидан қонунчилик ижроси устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тушунтириш ва ахборотлар бериб ўтилди.

Тадбир доирасида иштирокчиларнинг соҳага оид қонунчиликни янада такомиллаштириш юзасидан фикр-мулоҳаза ҳам таклифлари тингланиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.

Post Comment