Фарғона шаҳар жамияти аралашуви билан муаммо тезкорликда ечим топди
Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг Садаф кўчасида яшовчи Б.Т.нинг муддатли тўлов шартларида 18 915 000 сўмга харид қилган маиший техника буюмлари жамламасидаги кир ювиш машинасида нуқсонлар юзага келгани ҳамда сотувчи ва сервис маркази томонидан нуқсонларни бартараф этиб бериш ишлари чўзиб юборилаётганлиги хусусидаги мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчи мурожаатида билдиришича, у 2025 йилнинг январ ойи бошида шаҳардаги “Мунис” кредит савдо дўконидан маиший техника буюмлари жамламаси, яъни Samsung WW80A6524AN/LP русумли кир ювиш машинаси ва Avalon VCB2244R RED русумли чанг ютгични муддатли тўлов шартларида харид қилган. Бироқ феврал ойи бошларига келиб кир ювиш машинасида нуқсонлар юзага кела бошлагач, савдо дўконига, сўнгра ушбу русумдаги маиший техникага сервис хизматларини кўрсатувчи марказга мурожаат қилган бўлсада, кафолат муддати ичида юзага келган нуқсонни бепул бартараф этиб бериш ишлари турли важлар билан чўзиб келинаётганлигини билдириб, масалани ўрганиб чиқилиши ва ижобий ҳал этилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўрайди.
Мурожаатни ўрганиш доирасида масалага шаҳар жамияти мутахассислари аралашуви ҳамда масъулларга амалдаги қонунчилик талаблари бўйича олиб борилган тушунтириш ишлари билан юзага келган муаммони тезкорликда бартараф этиб бериш ишлари олиб борилди ҳамда истеъмолчининг кир ювиш машинаси соз ҳолатга келтириб берилди.
Мансуржон Тошканов,
шаҳар жамияти мутахассиси.
Post Comment