Масъуллар кўрик-танлов республика босқичида иккинчи ўринни қўлга киритган ўқувчи ўқийдиган мактабда бўлдилар
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини ҳар томонлама ривожлантириш орқали аҳолининг, айниқса ёшларнинг истеъмол маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, улар ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир қонун ҳужжатлари тарғиботини тизимли олиб бориш мақсадида “Мен ёш истеъмолчиман” мавзусидаги республика иншолар танловининг туман (шаҳар) ва вилоят босқичлари ўтказилган эди. Жорий йилнинг 21 май куни пойтахтимизда Тошкент давлат юридика университетида танловнинг якуний-республика босқичи ўтказилиб, унда Тошлоқ тумани 4-умумтаълим мактаби ўқувчиси Тошпўлатова Сарвиноз фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди.
Бугун ҳудудий бирлашма, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбар ва масъул ходимлари ўқувчи ўқийдиган мактабга ташриф буюриб, ўқувчини эришган ютуғи билан қутладилар.
Маросимда сўз олган туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Абдумажид Солиев эришилган ютуқда ўқувчининг ота-онаси, устозлари ва мактаб жамоасининг ҳам ўзига хос ҳиссалари борлигини таъкидлаб ўтар экан, танлов ғолибига келгуси ўқишларида муваффақиятлар ҳамда келажакда халқимиз учун катта фойдаси тегадиган зарур соҳа етук мутахассиси бўлиб етишишини тилаган ҳолда, ўқувчининг синфдошлари, шунингдек мазкур мактабнинг барча ўқувчиларига келгусида бундай танловларда фаол иштирок этишга чақирди.
Маросим доирасида ҳудудий бирлашма вакиллари томонидан мактаб, шунингдек туман Мактабгача ва мактаб таълими жамоасига Федерация тизим ташкилотлари билан олиб борилаётган кенг қамровли ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик алоқалари учун миннатдорчилик изхор қилиб ўтилиб, ўқувчининг эришган ютуғи билан яна бир бор қутланди.
Post Comment