Таълим муассасаларида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди
Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан бир қатор таълим муассасаларида амалдаги қонунчилик тарғиботига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди. Шаҳардаги 1, 3, 12, 16, 29, 30-умумтаълим мактаблари педагог ва техник ходимлари иштирокида ўтказилган юзма-юз мулоқот шаклидаги тадбирлар шулар жумласидандир.
Тарғибот тадбирларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, унинг ижросини таъминлашда давлат ва нодавлат ташкилотларининг ижтимоий шериклик ва ҳамкорлиги, қонунчиликни аҳолининг кенг қатламларига етказилишида ва соҳага оид қонунчилик ижроси устидан самарали жамоатчилик назорати олиб борилишида таълим ташкилотлари ва жамоатчилик назорати субъектлари ҳамкорлигининг афзалликлари, Федерация ва унинг ҳудудий ташкилотлари фаолияти ҳақида атрофлича маълумот ва тушунтиришлар бериб ўтилди.
Тадбирлар доирасида соҳада меҳнат фаолияти олиб бораётган педагог ва техник ходимларнинг кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр-мулоҳаза ҳамда таклифлари тингланиб, ўтказилган тадбирлар якунларига кўра ташкилотлар ўртасида яқиндан ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик олиб боришга келишиб олинди.
Мансуржон Тошканов,
шаҳар жамияти мутахассиси.
Post Comment