Ўрганиш ишлари ҳақдорлик мавжудлигини кўрсатди
Данғара тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг “Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Қ.И.нинг чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатувчи корхона томонидан ҳисобланган қарздорлик суммасидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганилди.
Мурожаатни ўрганишда ҳудудга 2020 йилнинг октябр ойидан “Агро Риштон таъмир сервис” МЧЖ томонидан чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатилиб келинаётганлиги, истеъмолчи Қ.И. хонадонига жорий йилнинг май ойи ҳолатига 333 800 сўм миқдорида қарздорлик ҳисобланганлиги ва қарздорликни бартараф қилиш сўралганлиги маълум бўлди.
Мурожаатни ўрганиш давомида хонадонда истиқомат қилувчилар сонига аниқлик киритиш йўли билан олиб борилган қайта ҳисоб-китоб ишлари, истеъмолчи томонидан амалга оширилган тўловларни кўриб чиқилиши натижаларига кўра хонадонда қарздорлик эмас, аксинча 182 220 сўм миқдорида олдиндан тўлов (ҳақдорлик) суммаси мавжудлиги маълум бўлди. Ўрганиш якунлари билан мурожаат эгасига бу ҳақда жавоб хати билан маълум қилинди.
Рауф Туйчиев,
туман жамияти мутахассиси.
(фото сунъий интеллект ёрдамида тайёрланди)
Post Comment