Тиббиёт ходимлари билан юзма-юз мулоқот шаклида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда
Федерациянинг Фарғона вилоятидаги тизим ташкилотлари томонидан жойлардаги тиббиёт муассасаларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик тарғиботи, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш бўйича тасдиқланган режа асосида турли шакллардаги тарғибот тадбирлари ўтказиб борилаётгани тўғрисида хабарлар бериб бормоқдамиз. Вилоятнинг Ёзёвон ҳамда Олтиариқ туманларида ҳам тизимли асосларда мазкур режа асосидаги тадбирлар ўтказиб борилмоқда.
Ёзёвон тумани
Тумандаги 34-оилавий поликлиника тиббиёт ходимлари иштирокида “Биз барчамиз истеъмолчимиз” мавзусида тарғибот тадбири ҳам шулар жумласидан бўлиб, унинг давомида тиббиёт ходимлари билан мамлакатимиз истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилиги мазмун-моҳияти, қонун ижросини таъминлашда жамоатчилик назорати, шунингдек давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ижтимоий шериклик ҳамда ҳамкорликнинг тутган ўрни ва аҳамияти борасида фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Олтиариқ тумани
Туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан 41-оилавий поликлиникада ташкилланг “Биз барчамиз истеъмолчимиз” мавзусида ташкилланган юзма-юз мулоқот тадбирида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, соҳага оид қонуности ҳужжатлари, истеъмолчиларнинг ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборотлар бериб ўтилиб, тадбир иштирокчиларининг соҳани янада ривожлантириш борасидаги фикр-мулоҳаза ҳамда таклифлари тингланди.
Вилоятда тиббиёт муассасаларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик тарғиботи, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш йўналишидаги тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Post Comment