Бешариқда тарғибот тадбирлари белгиланган режа асосида ўтказиб борилмоқда

Бешариқда тарғибот тадбирлари белгиланган режа асосида ўтказиб борилмоқда

Бешариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан тумандаги “Телов” оилавий шифокорлик пунктида Федерация топшириғи асосида жамият томонидан ишлаб чиқилган тиббиёт муассасаларида истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя килиш тўғрисидаги қонунчилик тарғиботи, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш масалаларида ўтказиладиган тадбирлар режасига мувофиқ “Истеъмолчи ҳуқуқлари қонун ҳимоясида” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

Унда мамлакатимизда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ижросини таъминлашда ва мазкур соҳага оид қонунчилик ижроси устидан самарали жамоатчилик назорати олиб борилишида ва аҳолининг ҳуқуқий билими ҳамда истеъмол маданиятини оширишда давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ижтимоий шериклик ва ҳамкорликнинг аҳамияти, истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг ўрни ва ролига алоҳида урғу бериб ўтилиб, тиббиёт ходимларини истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолиятида фаол иштирок этишга чақирилди.

Тадбир давомида иштирокчиларнинг саволларига жавоблар қайтарилиб, уларнинг соҳани янада ривожлантириш борасидаги қўшимча таклиф ва мулоҳазалари ҳам тингланди.

Ҳамиджон Ахмедов,
туман жамияти раиси.

Post Comment