Учкўприк туманидаги тиббиёт муассасаларида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда

Учкўприк туманидаги тиббиёт муассасаларида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда

Учкўприк туманидаги тиббиёт муассасаларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик тарғиботи, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш бўйича, тасдиқланган режа асосида, тарғибот тадбирлари ўтказиб борилмоқда. Тумандаги 62-оилавий поликлиника ходимлари иштирокида ўтказилган тадбир ҳам юқоридаги режа асосида ўтказган тадбирлардан бири саналади.

“Истеъмолчи ҳуқуқлари қонун ҳимоясида” номи остида бўлиб ўтган ушбу тадбирда поликлиника ходимлари билан мамлакатимизда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ижросини таъминлашда жамоатчилик назорати, шунингдек давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ижтимоий шериклик ҳамда ҳамкорликнинг тутган ўрни ва аҳамияти борасида фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Ўтказилган тадбирда қонун тарғиботи билан бир қаторда, мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолияти, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг истеъмолчилик соҳасига оид ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳам ахборотлар бериб ўтилиб, истеъмолчи сифатида ҳуқуқлари бузилган ҳолатларда давлат идоралари, шунингдек Федерацияга мурожаат қилиш йўл-йўриқлари юзасидан ҳам тушунтиришлар бериб ўтилди.

Сардорбек Мирзажонов,
туман жамияти раиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin