Истеъмолчининг сув насосидаги нуқсон бепул бартараф этиб берилди

Истеъмолчининг сув насосидаги нуқсон бепул бартараф этиб берилди

Данғара тумани Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шу туманда истиқомат қилувчи М.К.нинг шартнома қиймати 2 442 372 сўм бўлган сув насосини муддатли тўлов шартларида харид қилгани ва ундан фойдаланиши давомида нуқсонлар аниқлангани ҳолати юзасидан Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Ўрганишда маълум бўлишича EPA русумли сув насоси жорий йилнинг март ойи ўрталарида тумандаги “Универсал” кредит савдо дўконидан кафолат муддати билан харид қилинган бўлиб, ундан кейинчалик фойдаланиши жараёнида яхши ишламай қолган. Ўз эътирозлари билан сотувчига мурожаат қилиб бирор натижага эриша олмагач, шу йил 17 июл куни Федерация ишонч телефонига мурожаат қилиб, масаланинг қонуний ечим топишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган.

Амалдаги қонунчилик талабларига кўра, товар харид қилинганидан сўнг кафолат муддати ичида нуқсонлар аниқланса ҳамда ушбу нуқсонлар истеъмолчининг айби билан келиб чиқмаган бўлса, сотувчи истеъмолчи томонидан қўйилган қонуний талабларни белгиланган муддатлар ичида бепул бартараф этиб бериш чораларини кўриши керак бўлади. Акс ҳолда, сотувчи томонига қонунда белгилаб қўйилган муддатлардан ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун товар баҳосининг бир фоизи миқдорида неустойка (пеня) тўлаш мажбурияти юклатилиши мумкин.

Ўрганиш ишлари давомида сотувчи томонига бу борада берилган тушунтиришлар кор қилиб, сув насосидаги нуқсонни тез муддатларда бепул бартараф этиб бериш ҳамда истеъмолчининг қўлига соз ҳолатда топшириш ишлари амалга оширилди.

Рауфжон Туйчиев,
жамият мутахассиси.

(фото сунъий интеллект ёрдамида тайёрланди)

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin