Сотувчи кўрсатилмаган хизмат учун ҳақ олишга ҳақли эмас
Тошлоқ туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг “Яккатут” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ҳ.С нинг ўтган йилнинг 28-августида муддатли тўлов шартномаси имзоланиб, мобил қурилма истеъмолчи қўлига топширилиши жараёнида унинг илгари истеъмолда бўлганлиги маълум бўлиб қолганлиги сабабли уни олишдан бош тортганлиги ҳамда ўша куни дўкон масъули шартномани бекор қилишни ўз зиммасига олган бўлсада, орадан шунча вақт ўтиб унга МИБдан қарздорликни тўлаб қўйиш бўйича хат келиб тушганлиги ҳолати юзасидан қилган мурожаати ўрганилди.
Мурожаатчига кўра, у ўтган йилнинг август ойи охирларида туман марказидаги “Техномарт” савдо дўконидан Xiaomi Redmi 13C 8/256 Gb русумли смартфонни муддатли тўлов шартларида харид қилиш бўйича шартнома имзолайди. Бироқ смартфон дўкон ходимлари томонидан ишлатиб кўрсатилиши жараёнида унинг янги эмаслиги, яъни аввал истеъмолда бўлганлиги маълум бўлиб қолади. Истеъмолчи бундай товарни олмаслигини, шартномани шу кунни ўзида бекор қилинишини сўрайди. Уни тинчлантирган дўкон масъуллари шартномани бекор қилинишини айтганларидан сўнг, шу йилнинг июн ойига қадар, яъни туман МИБдан 1 172 000 сўм қарздорлик хатини олгунига қадар хотиржам юраверган.
Амалдаги қонунчиликка кўра сотувчи кўрсатилмаган хизмат учун ҳақ олишга ҳақли эмаслигидан келиб чиққан ҳолда, туман жамияти томонидан сотувчига сўров хати киритилиб, расмий жавоб олинди. Сотувчи томони жавоб хатида маълум қилишича, фуқаронинг мурожаатида келтирилган ҳолатлар ўрганилганда, ҳақиқатан ҳам у ва “Техномарт” МЧЖ ҳамкори “AXIOM PLAN” МЧЖ ўртасида шартнома имзоланганлиги, лекин ушбу шартнома бўйича тўловни ундиришни сўраб ҳужжатлар судга чиқарилмаганлиги, шунингдек сотувчи томони шартнома расмийлиштиришда хатоликка йўл қўйгани, бугунги кунда ушбу хатолик бартараф этилгани ҳамда истеъмолчининг савдо дўконидани қарздорилиги йўқлиги маълум қилинади.
Ҳуснидахон Якубова,
жамият мутахассиси.
(фото сунъий интеллект ёрдамида тайёрланди)
Post Comment