Жамоатчилик назорати тадбирлари якунлари || Ўзбекистон тумани ҳудудида фаолият юритаётган давлат тасарруфидаги мактабгача таълим муассасалари бўйича

Жамоатчилик назорати тадбирлари якунлари || Ўзбекистон тумани ҳудудида фаолият юритаётган давлат тасарруфидаги мактабгача таълим муассасалари бўйича

Федерациянинг Ўзбекистон Республикасининг жамоатчилик назорати, ижтимоий шериклик тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилган истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида жамоатчилик назорати тартибида аҳоли (истеъмолчилар)га кўрсатилаётган хизматлар сифати ҳамда ҳолатини ўрганиш юзасидан Фарғона вилояти ҳокимлиги билан ўзаро келишув асосида тасдиқланган кузатув-ўрганишлар ўтказиш режаси ижросини таъминлаш мақсадида 08.07.2025 йилда ишлаб чиқилган 03-01/90-сонли буйруғи асосида вилоятнинг Ўзбекистон тумани ҳудудида фаолият юритаётган давлат тасарруфидаги мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган болалар (истеъмолчилар) учун таълим-тарбияни “Мактабгача таълим ва тарбиянинг Давлат стандарти”га мувофиқ олиб борилаётганлиги, соғлом овқатлантиришни ташкил етилганлиги (аутсорсинг, кейтиринг ва бошқа хизматлар), бу борада санитария-гигиена қоидалари ва хавфсизлик талабларига амал қилинаётганлиги, шунингдек инклюзив гуруҳларга эга мактабгача таълим ташкилотида болаларнинг алоҳида таълим олиш эҳтиёжлари ва индивидуал имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, уларни соғлом муҳитга уйғунлаштириш орқали таълим ва тарбия олиши учун тенг имкониятларнинг таъминланаётганлиги юзасидан ҳудудий бирлашма Ишчи гуруҳи томонидан жамоатчилик назорати тартибида мониторинг (кузатув-ўрганиш)лар ўтказилди. Ўрганиш ишлари давомида қуйидагилар қайд қилинди.

Жумладан,

Ўрганиш ишлари билан тумандаги 33 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари қамраб олиниб. шулардан 2 тасида Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 5-моддаси талаблари, яъни номи, унинг жойлашган (юридик) манзили ва иш тартибини истеъмолчиларга маълум қилиши шартлиги тўғрисидаги талаблар бажарилмаганлиги қайд қилинди.

Шунингдек, таълим муассасаларида “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддаси талаблари, яъни истеъмолчига ўзи реализация қилаётган товар (иш, хизмат)лар ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бериши шартлиги тўғрисидаги нормалар бажарилмаслик ҳолатлари кузатилди. Хусусан, 18 та таълим муассасасида маълумотлар ойнаси ташкил этилиб, кўрсатиладиган хизматлар тўғрисидаги маълумотлар истеъмолчилар танишиши учун қулай жойларга ўрнатилмаган.

Шунинг билан биргаликда, ўрганилган барча таълим муассасаларида қўшимча равишда, пулли асосларда кўрсатиладиган хизматлар тўғрисидаги маълумотларни истеъмолчилар танишиши учун қулай жойларга ўрнатилмаганлиги, бу борада масъуллардан сўралганда уларда “пулли хизматлар йўлга қўйилмаган” деган жавобларни олиниши, ўрганиш саволномасининг пулли асосларда кўрсатиладиган хизматлар учун муассаса маъмурияти ҳамда ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан шартномалар мавжудлиги, шартнома шартларига амал қилиниши, шартномаларга ижтимоий ҳимояга муҳтожлар тоифасига киритилган истеъмолчиларнинг айрим гуруҳлари учун хизмат кўрсатишнинг турлари бўйича белгиланган имтиёзлар киритилганлиги, шартнома шартларида истеъмолчи ҳуқуқларини чеклаб қўядиган ва қонунчиликка зид бўлган талабларни киритилиши ҳолатларига аниқлик киритишнинг имконини бермади ҳамда ушбу йўналишлар бўйича мазкур таълим муассасаларида қўшимча равишда пулли хизматлар ё‘лга қўйилмаган деган хулоса қилинишига сабаб бўлди.
Масъуллардан боғча тўловлари, шунингдек агар пуллик хизматлар йўлга қўйилса улар учун тўловларни нақд ва нақд пулсиз амалга ошириш имкониятлари яратилганлиги (НКМ, тўлов терминали ва б.) ҳолатларига аниқлик киритилганида, уларда НКМ, тўлов терминали ташкил қилинмаганлиги, бу каби тўловлар ота-оналар (шунингдек уларни ўрнини босувчи шахслар) томонидан фақатгина банк муассасаларига тўлов қилиниб квитансиялари олиб келиб берилиши маълум қилинди.

Барча таълим муассасаларида таълим олувчилар учун тиббий хизматлар кўрсатиш имкониятлари яратилган бўлсада, улардан 6 тасининг тиббий хизматлар кўрсатиш моддий-техник базасини шакллантирилганлиги ҳолати талаблар даражасида эмас.

Шунингдек таълим муассасаларининг 29 тасида фавқулодда ҳолатларда биринчи ёрдам кўрсатиш учун зарурий дори-дармонларнинг тўлиқ захираси яратилмаган.

Муассасаларнинг 23 тасидаги биринчи ёрдам кўрсатиш шкафларида ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ёки яроқлилик муддати ўтган дори-дармон воситаларининг мавжудлиги қайд қилиниб, муомаладан олиб ташланди.

Таълим (машғулот, спорт) ва дам олиш хоналарида, шунингдек таълим ташкилоти ҳудудида тарбияланувчилар ҳаёти, соғлиғи, мол-мулки ва атроф-муҳит учун хавф туғдирувчи омилларнинг мавжудлиги ҳолатлари ўрганилганда, уларнинг 25 тасида 68 та ҳолатда ушбу омилларнинг мавжудлиги, хусусан 10 та таълим муассасасида ходимларини тиббий кўрикдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг ўрганишга тўлиқ тақдим қила олмаганлиги, 4 та таълим муассасасида ходимларни тиббий кўрикдан даврий равишда ўтиб бориш тартибига амал қилинмасдан муддатларни ўтказиб юбориш ҳолатлари қайд қилинганлиги, 11 тасида эшик-дераза, поллар ва мебелларда таъмирталаблик ҳолатлари кузатилганлиги, 7 тасида коммунал тармоқлар (электр, газ, сув) ва улардан хавфсиз фойдаланишда талабларга тўлиқ амал қилинмаслиги ҳолатлари, 3 тасида машғулотларда фойдаланилаётган ўйинчоқлар (шунингдек бошқа ўқув жихозлари)нинг таъмирталаблиги ҳолатлари, 12 тасида спорт иншоотлари ва инвентарларининг белгиланган талаблар даражасида емаслиги, 9 тасида чиқинди ташлаш ва тўплаш жойлари ҳолатининг белгиланган талаблар даражасида эмаслиги, 12 тасида эса ўрганиш ўтказилган вақтда чиқиндилар тўпланиб қолганлик ҳолатлари кузатилгани каби омиллар билан изохланади.

Ҳожатхоналар муассасаларнинг 4 тасида асосий бино ичида, 9 тасида асосий бино ичида ва бир вақтнинг ўзида бино ташқарисида ҳам, 20 тасида эса бино ташқарисида жойлашган бўлиб, 12 та ҳолатда уларнинг санитар-гигиеник ҳолати амалдаги талабларга жавоб бермайди. Шунингдек, 6 та ҳолатда ҳожатхонадан чиқишда болаларнинг қўл ювишлари учун тўлақонли шароитлар яратилмаган.

Бугунги кунда туман ҳудудидаги МТТларда болаларнинг соғлом овқатланишини ташкил этишнинг ауцорсинг усулини йўлга қўйиш бўйича ишлар олиб борилаётган бўлиб, амалда барча ўрагнилган муассасаларда соғлом овқатлантиришни ташкил етиш ишлари муасасаларнинг ўзлари томонидан амалга ошириб келинаётганлиги қайд қилинди. Шундан келиб чиққан ҳолда, тарбияланувчиларга таомларни истеъмол қилиш учун гигиеник талабларга мувофиқ шароитлар яратилганлиги кўрилганда, 8 та муассасада уларнинг белгиланган талаблар даражасида емаслиги, 3 та муассасада эса тарбияланувчиларни санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига мувофиқ белгиланган тартибда тасдиқланган “Ягона мавсумий таомнома” асосида соғлом овқатлантириш ишларини ташкиллаш талаб даражасида емаслиги кўрилди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомларнинг хавфсизлиги ҳамда сифати кафолатланганлиги ҳолатлари ўрганилганда, 5 та муассасада уларнинг тегишли талаблар даражасида эмаслиги кузатилган бўлсада, аслида аксарият муассасалардаги маҳсулотларни сақлаш омборларида консерваланган маҳсулотларнинг ишлаб чиқарувчи томонидан маҳсулот қадоғида кўрсатиб ўтилган шартларга мувофиқ сақланмаётганлиги, хусусан маҳсулот сақланаётган хона ҳаво ҳароратининг маҳсулот қадоғида кўрсатилганидан юқорилиги кузатилди. Бу ҳолат ўз ўрнида маҳсулотларни яроқлилик (сақлаш) муддатларига ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди.

Барча муассаларда тарбияланувчилар орасида овқатланиш билан боғлиқ юқумли ва юқумли бўлмаган касалликларнинг тарқалишига йўл қўймаслик чоралари кўриб борилаётганлиги қайд қилинган бўлсада, 8 та муассасада бу ишларни тўлақонли даражада деб бўлмайди. Шунингдек, деярли барча муассасаларда тарбияланувчилар ўртасида тўғри овқатланиш кўникмаларини шакллантириш бўйича ишлар олиб борилаётганлиги кузатилди, фақатгина 1 та муассасада бу ишларни талаб даражасида деб бўлмайди.

Таомларни тайёрлашда ва озиқ-овқат хом ашёсини сақлашда, ташишда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий риоя қилиниши ҳолатлари кўрилганда, улардан 9 тасида ушбу талабларга тўлақонли риоя қилинмаслик ҳолатлари ҳам кузатилди.

Тарбияланувчилар сонидан келиб чиқиб, тегишли иш куни учун, “Ягона мавсумий таомнома” асосида овқатлантиришни ташкил этилганлиги бўйича талабларни ўрганиш давомида улардан 1 тасида таомлар тегишли иш кунидаги болалар сонидан келиб чиқмасдан тайёрланганлик ҳолатлари кузатилди.

Бракераж комиссияси аъзолари томонидан бракераж дафтари юритилишининг ҳолати билан танишилганда 3 та муассасада маълумотларни дафтарга вақтида киритилмаганлиги ҳолатлари кўрилди.

(иллюстратив фото)

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin