Истеъмолчилар ҳуқуқларини суд тартибида ҳимоя қилиш масалаларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Истеъмолчилар ҳуқуқларини суд тартибида ҳимоя қилиш масалаларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Ҳудудий бирлашма ташаббуси билан Фарғона вилоят суди кўмагида ҳамда Рақобат бошқармаси ва ЎзННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларида Фуқаролик судларига даъво аризалари киритиш” мавзусида давра суҳбати ташкилланди.

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят судида ўтган мазкур тадбирда ФИБ вилоят суди судъяси Н.Эгамов ҳамда ФИБ Фарғона туманлараро суди раиси У.Ориповлар томонидан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларида фуқаролик ишлари бўйича судларга келиб тушаётган мурожаатлар, уларни кўриб чиқилиши натижалари ҳамда фуқаролар, шунингдек истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари томонидан судларга даъво аризалари тайёрланиши ва киритилишида эътибор қаратилиши лозим бўлган ҳолатлар ҳамда ҳужжатларни тўғри ва талаб даражасида тайёрланиши юзасидан тавсия, йўл-йўриқ ва кўрсатмалар бериб ўтилди.

Тадбирда сўз олган Рақобат бошқармаси бошлиқ ўринбосари Н.Юсупов бошқарманинг истеъмолчилар мурожаатлари билан ишлаш ҳамда судларга даъво аризалари киритиш юзасидан иш тажрибаси билан ўртоқлашди.

Тадбир доирасида ЎзННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси, Федерациянинг вилоятдаги туман (шаҳар) ажмиятлари масъулларининг кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр-мулоҳаза ҳамда таклифлари тингланиб, уларнинг саволларига мутахассислар томонидан жавоблар қайтарилди.

Тадбир якунларига кўра томонлар истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик нормаларини ҳаётга кенг жорий қилиш, истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатларини иҳмоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш ишида олиб борилаётган ижтимоий шериклик ва яқиндан ҳамкорликни изчил давом эттиришга келишиб олдилар.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin