Суд истеъмолчидан ортиқча ундирилган маблағ суммасини унга қайтарилиши тўғрисида қарор қабул қилди

Суд истеъмолчидан ортиқча ундирилган маблағ суммасини унга қайтарилиши тўғрисида қарор қабул қилди

Марғилон шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан шаҳарнинг М.Хофиз кўчасида яшовчи истеъмолчи Х.К.нинг манфаатини кўзлаб, ундан сув таъминоти корхонаси асоссиз равишда ортиқча ундирган 1 200 000 сўм миқдоридаги маблағни қайтарилишини сўраб, Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судига даъво аризаси киритилди.

Судда Х.К.нинг хонадонида ўрнатилган сув ҳисоблагич ускунаси кўрсаткичи 238 метр куб бўлгани ҳолда, сув таъминоти корхонаси ходими базага нотўғри маълумот тақдим қилиши ортидан, истеъмолчидан ҳисоблагичнинг 693 метр кубига қадар ёки 1 200 000 сўм миқдорида ортиқча тўлов ундириб олингани ҳолатига аниқлик киритилди ҳамда бу ҳолатни келиб чиқишига сабаб бўлган омиллар ўрганиб чиқилди.

Ишни кўриб чиқиш якунларига кўра суд даъво талабини асосли деб топди ва жавобгар “Фарғона сув таъминоти” АЖдан истеъмолчи Х.К. фойдасига 1 200 000 сўм ҳамда 37 500 сўм почта ҳаражатларини ундириш, давлат божи суммасини эса давлат даромадига ундириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Саидхон Хапизов,
жамият мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin