Буюртмани бажариш ишларини кечиктирилиши истеъмолчига неустойка (пеня) тўланишига сабаб бўлиши мумкин

Буюртмани бажариш ишларини кечиктирилиши истеъмолчига неустойка (пеня) тўланишига сабаб бўлиши мумкин

Ёзёвон туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг “Қоратепа” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи О.О.нинг чевар томонидан олинган буюртмани ўз вақтида бажариш ишлари пайсалга солинаётгани тўғрисидаги мурожаати ўрганилди.

Маълум бўлишича, истеъмолчи 90 000 сўмга материал сотиб олиб, аёллар кўйлакларини бичиш ва тикиш фаолиятини амалга ошириб келаётган чевар Х.З.га материалдан ўзига кўйлак тикиб беришни буюртма қилган. Томонлар буюртма 2 кун давомида бажариб берилишига келишганлар. Белгиланган муддат келганида чевархона ташриф буюрган истеъмолчи буюртма тайёр бўлмаганлигини кўриб, ўзининг бу борадаги эътирозларини билдирган, ижрочи (чевар) буюртма яна 3-4 кун ичида тайёр бўлишини маълум қилганидан сўнг, ушбу масалада туман жамиятига мурожаат қилган.

Амалдаги қонунчиилкка кўра, агар ижрочи шартномани ижро этишга ўз вақтида киришмаса ёки шартноманинг белгиланган муддатда бажарилмаслиги аён бўлиб қолса, истеъмолчи ишни бажариш, хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномадан воз кечишга ва етказилган зарарнинг қопланишини талаб қилишга ҳақли. Шунингдек, иш бажаришни бошлаш ва тугаллаш кечиктирилган тақдирда, ижрочи истеъмолчига ҳар бир кечиктирилган кун, соат (агар муддат соатларда белгиланган бўлса) учун иш (хизмат) қийматининг ёки буюртма қийматини (агар унинг қиймати алоҳида белгиланмаган бўлса) бир фоизи миқдорида неустойка (пеня) тўлайди. Мурожаат ўрганилиши жараёнида ижрочига қонуннинг мазкур талаблари тушунтирилиши билан ижрочи буюртмани бажаришга киришиб, шу кунни ўзида истеъмолчига тайёр ҳолда топширди.

Шавкатжон Саидов,
жамият мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin