Истеъмолчи банк картасидан тижорат банки томонидан асоссиз маблағ ечиб олиниши ҳолати бартараф қилинди

Истеъмолчи банк картасидан тижорат банки томонидан асоссиз маблағ ечиб олиниши ҳолати бартараф қилинди

Бундан икки йил олдин Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмасида Қувасой шаҳрилик истеъмолчи М.Ю.дан номида ҳеч қандай кредит бўлмасада АТ Халқ банки томонидан асоссиз равишда ўзининг банк пластик картасидан маблағ ечиб олинганлиги, ушбу ҳолатга аниқлик киритилиши ва маблағни қайтарилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб ёзма мурожаат келиб тушган, мурожаат ўрганиб чиқилиб, унинг манфаатида Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига даъво аризаси киритилган ҳамда суд қарори билан унинг фойдасига 2 839 574 сўм моддий ва маънавий зарарлар ундириб берилган эди.

Жорий йилнинг 8 сентябр кунида истеъмолчидан яна шу мазмундаги мурожаат килиб тушди. Унда М.Ю. АТ Халқ банки томонидан ўзининг банк пластик картасидан такроран 3 789 923 сўм маблағ ечиб олинганлигини, мазкур масалани қонуний ҳал этилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган.

Истеъмолчи мурожаати асосида банк муассасасига сўров хати киритилиб, ўрганишлар давом эттирилганда, мурожаатда келтирилган важларнинг асосли эканлиги исботини топиб, тижорат банкидан ушбу ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, маблағ тўлиғича истеъмолчининг банк пластик картасига қайтарилганлиги ҳамда келгусида ушбу ҳолат такрорланмаслиги учун банк электрон базасидан узилганлиги юзасидан жавоб хати олинди ва ўрганиш якунлари тегишли тартибда истеъмолчига маълум қилинди.

Фахриддин Бойназаров,
ҳудудий бирлашма шўъба бошлиғи.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin