Чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш хизмати томонидан тўлов нотўғри ҳисобланиши ҳолати бартараф қилинди

Чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш хизмати томонидан тўлов нотўғри ҳисобланиши ҳолати бартараф қилинди

Бугунги кунда Федерация тизим ташкилотларига қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича кўрсатилаётган хизматлар юзасидан келиб тушаётган мурожаатлар сони кам эмас. Мазкур мурожаатлар ичида чиқиндиларни белгиланган график асосида олиб чиқиб кетилмаслиги, бу билан истеъмолчиларга белгиланган ҳажмларда хизматлар кўрсатилмаганлиги, тўловларни ундиришда мазкур ҳолатни ҳисобга олиниб, қайта ҳисоб-китоблар ўтказилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўралганлари салмоқлисини ташкил қилсада, тўлов миқдори хонадонда ҳақиқатда яшовчилар сонига мос бўлмаган тарзда белгилангани хусусида ҳам мурожаатлар келиб турибди.

Хусусан, Риштон тумани “Учариқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи М.А.нинг Федерация 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаатида ҳам ушбу масала кўтарилган. Риштон туман жамияти томонидан истеъмолчининг ўғли 2023-ўқув йилидан Корея Республикасига ўқишга кетганлиги, қизини 2024 йилда турмушга берганликлари, лекин чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатувчи ташкилот томонидан тўловларни ундиришда ушбу ҳолатни ҳисобга олинмаганлиги, тўловни хонадонда ҳақиқатда яшовчилар сонига пропорционал равишда ундирилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилиб, хизмат кўрсатувчи – “Агро Риштон таъмир сервис” МЧЖ томонидан тегишли қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилди.

Шу ўринда истеъмолчиларга “Жисмоний шахсларга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун хизматлар кўрсатиш бўйича намунавий оммавий шартнома”да:

– мулк эгалари томонидан Санитар тозалаш марказига ёки унинг туман (шаҳар)га бириктирилган вакилларига кўп квартирали ва якка тартибдаги уйларда ҳақиқатда истиқомат қилаётган шахслар йўқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар учун тўлов ундирилмаслиги бўйича норма мавжудлигини;

– истеъмолчилар учун ҳам ўзларининг мулки бўлган кўп квартирали ва якка тартибдаги уйларда прописка қилинган (шу жумладан, вақтинча прописка қилинган) ёки ҳақиқатда истиқомат қилувчи шахслар сони ўзгарганлиги тўғрисидаги маълумотларнинг нотўғрилиги ва уларни ўз вақтида тақдим этмаслик юзасидан жавобгарлик мавжудлигини унутмасликлари лозимлигини эслатиб ўтамиз.

Хусниддин Латипов,
жамият мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin