Тарғибот тадбирлари давом этмоқда
Федерациянинг Фарғона вилоятидаги қуйи тузилмалари томонидан турли шакллардаги тарғибот тадбирлари ташкилланиб, аҳолининг турли қатламларига амалдаги қонунчилик тарғиботи олиб борилмоқда.
Марғилон шаҳри
Марғилон шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан шаҳардаги 9-сонли мусиқа мактабида ташкилланган таянч гуруҳи таклифига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.01.2019 йил кунидаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сонли Фармони мазмун-моҳиятига бағишланган семинар ташкилланди.
Мактаб ишчи ходимлари иштирокида ва “Ҳуқуқимизни биламизми?” мавзусида ўтказилган тадбирда сўнгги йилларда миллий ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларига ҳурмат муносабатини шакллантириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашиниши баробарида бу борада Федерация ва унинг қуйи тузилмалари томонидан олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳам ахборотлар бериб ўтилди.
Тошлоқ тумани
Туман жамияти мутахассислари 21-умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчилари билан учрашиб, улар билан юзма-юз мулоқот шаклидаги тарғибот тадбири ўтказдилар. Унинг доирасида ўқувчи ёшларга мамлакатимизнинг истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилиги асослари, қонунчиликнинг ёшлар билиши муҳим бўлган жиҳатлари, истеъмолчи сифатида муаммоларга дуч келганда давлат идораларига, шунингдек истеъмолчилар жамоат бирлашмаларига мурожаат қилиш йўл-йўриқлари юзасидан тушунтириш ва тавсиялар бериб ўтилди.
Post Comment