Ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятлари фаолият якунлари бўйича ҳисобот берилди
Федерация Кенгашининг 15.10.2025 йилдаги навбатдаги мажлисида Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси ва унинг таркибидаги туман (шаҳар) жамиятлари томонидан ҳисобот даврида (2024 йилнинг 4-чораги ҳамда 2025 йилнинг ўтган 9 ойи давомида) амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берилди. Унда таъкидландики,
- Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги амалдаги қонун ва қонуности меъёрий ҳужжатларини кенг тарғиб қилиш мақсадида ҳисобот даврида ҳудудий бирлашма ва унинг қуйи тизимлари томонидан жами 244 та ўқув семинарлари ва 363 та давра суҳбатлари ташкилланди.
- “Истеъмолчи ва унинг ҳуқуқлари” рукни остида радиоканаллари орқали 25 та ешиттиришлар, телевидение орқали 45 та кўрсатувлар берилди, Федерациянинг расмий саҳифаларида 287 та, республика нашрларида 60 та, маҳаллий босма интернет саҳифаларида 1 092 та материаллар эълон қилинди.
- Ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятларига жами 894 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шуларнинг 403 таси ёзма, қолган 491 таси оғзаки мурожаатлардан иборат бўлган. Мурожаатларнинг 867 таси ёки 96,9 фоизи тўлиқ ва ўз муддатларида ўрганиб ҳал қилинган бўлиб, 27 таси бўйича ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда. Мурожаатларни ўрганиш натижалари билан истеъмолчилар фойдасига жами 2 млрд 150 млн 711 минг 708 сўм маблағлар ҳал қилинган бўлиб, шуларнинг 1 млрд 639 млн 448 минг 763 сўми тизим ташкилотларининг ўз кучлари билан истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинган маблағлар бўлса, 511 млн 262 минг 945 сўми судларга киритилган даъво аризаларини кўриб чиқилиши натижалари билан истеъмолчилар фойдасига ундирилган моддий ва маънавий зарар суммаларидир.
- Ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятларига келиб тушган мурожаатларнинг келиб тушиш манбаалари таҳлил қилинганда, уларнинг 1 та ёки 0,15 %и “Президентга мурожаат портали орқали, 10 та ёки 1,51 % “Бош прокуратура ишонч телефони” орқали, 249 та ёки 37,61 %и “Федерация ишонч телефони” орқали, 21 та ёки 3,17 %и “Федерация телеграм боти” орқали, 613 таси ёки 57,56 %и эса тизим ташкилотларига тўғридан тўғри келиб тушганлиги қайд қилинди.
- Ички бозорда сотилаётган истеъмол товарларининг зарур сифатини ва хавфсизлигини, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бошқа талабларини таъминлаш бўйича 20 та мониторинг кузатувлари ўтказилиб, шуларнинг 1 таси ун ва нон маҳсулотлари, 4 таси таълим, 6 таси соғлиқни сақлаш, 1 таси уй-жой қурилиши ва 8 таси бошқа соҳалар бўйича ўтказилган ўрганишлардан иборатдир.
Post Comment