Тошлоқда ёш истеъмолчилар иштирокида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда
Амалда барчамиз истеъмолчимиз, шу сабабли ҳам истеъмолчилик билимларини болаларга ёшликдан берилиши керак бўлади. Шу нуқтаи назардан Тошлоқ тумани Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари умумтаълим мактабларида бўлиб, таълим муассасаларининг юқори синф ўқувчилари учун тарғибот тадбирларини ўтказиб бормоқдалар.
Туман жамияти ташаббуси билан 22-умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчилари иштирокида “Мен – ёш истеъмолчиман” мавзусида давра суҳбати шаклидаги тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда ўқувчи ёшларга мамлакатимизнинг истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилиги асослари, қонунчиликнинг ёшлар билиши муҳим бўлган жиҳатлари, истеъмолчи сифатида муаммоларга дуч келганда давлат идораларига, шунингдек истеъмолчилар жамоат бирлашмаларига мурожаат қилиш йўл-йўриқлари юзасидан тушунтириш ва тавсиялар бериб ўтилди.
Post Comment