Нотўғри ёки етарли даражада тўлиқ бўлмаган маълумот берилганлиги харид қилинган товарни сотувчига қайтаришга асос бўла олади

Нотўғри ёки етарли даражада тўлиқ бўлмаган маълумот берилганлиги харид қилинган товарни сотувчига қайтаришга асос бўла олади

Амалдаги қонунчиликка кўра, сотувчи истеъмолчига ўзи реализация қилаётган товар ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бериши шарт. Бу эса агар харидор томонидан сотиб олинадиган товар истеъмол қилинган бўлса ёки унинг камчилиги (камчиликлари) бартараф этилган бўлса, олди-сотди жараёнида харидорга бу тўғрида маълумот берилишини шарт қилиб қўяди. Бу ҳолат “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари”нинг 14-банди иккинчи қисмида ҳам алоҳида кўрсатиб ўтилгандир. Сотилган товар ҳақида нотўғри ёки етарли даражада тўлиқ бўлмаган маълумот берилиши эса истеъмолчига шартномани бекор қилиш ва ўзига етказилган зарарнинг қопланишини талаб қилиш ҳуқуқини беради.

Қўқон шаҳрида яшовчи У.Ф.нинг Федерация телеграм ботига қилган мурожаатини ўрганилиши доирасида шундай ҳолатлардан бирига дуч келинди. Мурожаатда унга шаҳардаги “Ишонч кредит савдо” дўконлар тармоғи томонидан аввал истеъмолда бўлган iPhone 15 Pro русумли мобил қурилма бўлиб тўлаш шартларида 15 655 500 ни сўмга сотилганлиги, лекин мобил қурилмани очилганлиги ва экрани алмаштирилганлиги тўғрисида маълумот берилмаганлиги даъво қилиниб, уни алмаштирилиши ёки шартнома бекор қилинишида амалий ёрдам кўрсатилиши сўралади.

Ўрганиш ишлари давомида сотувчи томони масъуллари билан олиб борилган музокаралар давомида истеъмолчининг мурожаатида келтирилган важларнинг ўринли эканлиги тасдиғини топгач, истеъмолчига сотилган мобил қурилма етарли даражада тўлиқ бўлмаган маълумот туфайли реализация қилинганидан келиб чиқиб, сотувчи томонидан уни истеъмолчидан қайтариб олинди ва унинг зиммасига истеъмолчини худди шу русумдаги бошқа мақбул сифатдаги мобил қурилма билан таъминлаш мажбурияти юкланди.

Муҳаммаджон Ўлмасов,
жамият мутахассиси.

Post Comment