Заргарлик буюмларини сотиб олишда нималарга эътибор бериш керак?

Заргарлик буюмларини сотиб олишда нималарга эътибор бериш керак?

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, алоҳида жихозланган заргарлик дўкони бўлмаса, олтин, кумуш ёки қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни оддий савдо дўконида сотиш мумкин эмас — яъни бу турдаги буюмлар фақат махсус заргарлик дўконлари, савдо марказларида ёки бўлим-секцияларда сотилиши мумкин.

Сотувчи бундай дўконда харидорга қуйидагиларни аниқ кўрсатиши шарт: буюмнинг номи, метали, асиллик даражаси, ишлов бериш усули, қимматбаҳо тошнинг сифати ва нархи — яъни «товар ёрлиғи» бўлиши керак.

Агар буюм Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бўлса, у давлатнинг асиллик даражаси тамғаси билан тамғаланиши лозим, ва агар хорижда ишлаб чиқарилиб сотиш учун келтирилган бўлса — халқаро тамғалар ёки қатор маълумотлар бўлиши зарур.

Сотувчилар учун масъулият катта: агар улар тамғалаш ёки ахборот беришда хато қилса, биринчи марта — буюм нархининг 50 % миқдорида жарима, такрорланса — 100 % миқдорида жарима ва маҳсулот мусодара қилиниши мумкин (“Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги қонун 33-моддаси).

Маслаҳат:

Заргарлик дўконига кирганда — ёрлиқ ва тамғаларни синчковлик билан текширинг. Агар ном, металл ёки асиллик кўрсатилмаган бўлса — сотиб олмаслик афзалроқ. Бу талаблар сизни алдовдан ҳимоя қилади!

Адхамжон Хамидов,
Қува туман жамияти раиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin