Шартномага кўра шартлашилган пулни тўлаган истеъмолчига муайян миқдор ва мақбул сифатдаги товар етказиб берилиши лозим
Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликка кўра, истеъмолчи шартнома тузиш йўли билан товар (иш, хизмат)ни эркин сотиб олиш ҳуқуқига бўлиб, ушбду шартномага кўра сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) истеъмолчига муайян миқдордаги ва мақбул сифатли товарни мулк қилиб топшириш (иш бажариш, хизмат кўрсатиш) мажбуриятини, истеъмолчи эса, шартлашилган пулни тўлаш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар.
Агар эътибор қаратилса, сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) зиммасига муайян миқдор ва мақбул сифат деган мажбуриятлар юклатилмоқда. Масалан, аҳолига ичимлик суви етказиб бериш соҳасини олсак. Бу ерда сув таъминоти корхонасининг аҳолига ичимлик суви етказиб бериш жараёнидаги муайян миқдор, мақбул сифат бўйича мажбурияти дейилганда, етказиб берилаётган сувнинг амалдаги талабларга, нормалар ҳамда қоидаларга мос бўлишини, шартномада кўрсатилган ҳажмларда, муайян босим остида етказиб берилиши ва бошқа шу каби мажбуриятлари тушунилади.
Фарғона шаҳрининг “Оқариқобод” маҳалласида яшовчи Х.С. Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаатида сув таъминоти корхонаси (ижрочи) томонидан ичимлик сувини етарли босим остида етказиб берилмаётганлигидан шикоят қилган. Федерациянинг Фарғона шаҳар жамияти мутахассислари томонидан мурожаат ўрганилиши жараёнида истеъмолчини қийнаб турган муаммо ҳал этилиб, хонадон меъёрдаги босим остидаги сув билан таъминланди. Ўз навбатида, ижрочи томонига шартнома мажбуриятларини тўлақонли ижросини таъминлаб бориши юзасидан қонунчилик тарғиботи ишлари олиб борилди.
Мансуржон Тошканов,
жамият мутахассиси.



Post Comment