Истеъмолчининг хонадони фасад қисмини таъмирлашга сарфлаган маблағ суммаси БСК олдидаги қарздорлигини бартараф қилишда асос қилиб олинди

Истеъмолчининг хонадони фасад қисмини таъмирлашга сарфлаган маблағ суммаси БСК олдидаги қарздорлигини бартараф қилишда асос қилиб олинди

Фарғона туманилик истеъмолчи Ж.Г.нинг кўп квартирали уйнинг ўзи яшаб турган қисми фасад қисмини таъмирлаш ишларини олиб борганлиги ва ана шу ишларни амалга ошириш учун ўз ҳисобидан сарфланган маблағ суммасини мазкур кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатувчи Бошқарув сервис компанияси (БСК) олдидаги қарздорлигини бартараф қилишга асос қилиб олиниши масаласида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб туман прокуратурасига қилган мурожаати Федерациянинг Фарғона туман жамияти мутахассислари томонидан ўрганилди.

Истеъмолчи ўрганишга ўзи томонидан хонадоннинг фасад қисмини таъмирлаш учун 2 420 000 сўм маблағ сарфлагани ва бу ҳолатга асос бўлиб хизмат қилувчи ўзи ва қўшнилари иштирокида тузилиб, у истиқомат қилувчи маҳалла фуқаролар йиғини раиси томонидан тасдиқланган далолатномани ҳам тақдим қилди. Шундан сўнг ушбу масалада бошқарув сервис компанияси билан музокаралар олиб борилди.

“Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги қонун (07.11.2019-й. ЎРҚ-581)га кўра, айрим ҳолларда умумий йиғилиш мулкдорлар мажбурий бадалларининг ёки тўловларининг бир қисмини киритишнинг пул шаклини, ариза берувчининг ёзма билдиришномаси ва умумий йиғилишнинг баённомаси асосида уларнинг умумий харажатлардаги иштирокининг бошқа турларига алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Шу асосларда, шунингдек таъмирлаш ишлари олиб борилганлигини тасдиқловчи далолатномани ҳам инобатга олиниб, истеъмолчининг “Нурзиё хизмат” БСК олдидаги қарздорлиги бартараф қилинди.

Аброр Исақов,
жамият мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin