Сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи)ларга эслатма: қонунда белгиланган муддатларни ўзингизча талқин қилманг

Сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи)ларга эслатма: қонунда белгиланган муддатларни ўзингизча талқин қилманг

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига келиб тушаётган мурожаатлар ичида истеъмолчилар томонидан маҳсулотларда кафолат муддати ичида юзага келган турли нуқсонларни бепул бартараф этиш ёки уни алмаштириш талаби билан сотувчи (ёки ишлаб чиқарувчи вакили бўлган сервис марказлари)га мурожаат қилганларида нуқсонларни бартараф этиб берилиши ёки уни алмаштириш муддатларини турлича, хусусан “…кун ичида”, “… кунлик муддатда” деган тушунчаларга “… иш …” жумласини қўшиб уларни “… иш куни ичида”, “… иш куни муддатида” тарзида талқин қилиш ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги кузатилмоқда.

Шу сабабдан, сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи)ларга эслатиб ўтамиз:

– “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунда, хусусан унинг 14-моддаси (“Нуқсонли товарни алмаштириб бериш тартиби”)да, 15-моддаси (“Товар нуқсонларини бепул бартараф этиш тартиби”)да “етти кунлик муддатда”, “йигирма кун ичида”, “йигирма кун ичида”, “ўн кун ичида” жумлаларида иш кунлари эмас, балки календар кунларни назарда тутилади. Яъни, 10 декабр куни нуқсонли товарни таъмирлаш учун қабул қилиб олган сервис маркази уни 20 декабрга қадар таъмирлаб истеъмолчига топшириш чора-тадбирларини кўриши лозим.

Сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) унутманг:

– товар нуқсонли товарни алмаштириб бериш, нуқсонларини бепул бартараф этиш, таъмирлашга кетадиган вақтда фойдаланиш учун шундай товарни бериб туриш ва қонунда белгиланган бошқа шу каби муддатларни ўтказиб юбориш ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун истеъмолчи фойдасига товар нархининг бир фоизи миқдорида неустойка (пеня) ҳисобланишига сабаб бўлади.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin