Сифатига шубҳа билдирилган болалар бўтқаси савдодан олинди

Сифатига шубҳа билдирилган болалар бўтқаси савдодан олинди

Қўштепа туманида яшовчи Д.К. Марғилон шаҳридаги савдо дўконидан фарзанди учун сотиб олган болалар бўтқаси маҳсулотининг сифати юзасидан ҳудудий тегишлилиги бўйича шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилганди. Мурожаат асосида унда кўрсатиб ўтилган дўкондан худди шу савдо маркасидаги бўтқадан харид қилиниб, истеъмолчи қўлидаги маҳсулот билан биргаликда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати лабораториясига топширилди. Натижа эса намуналардан биттаси омборхона зараркундалари билан зарарлангани ва истеъмолга яроқсизлигини кўрсатди.

Лаборатория хулосаси олингунга қадар маҳсулотни сотмасдан сотувдан олиб турган сотувчи, унга лаборатория хулосаси тақдим қилингандан сўнг, истеъмолчига келтирилган ноқулайлик учун узр сўраб, ҳар бир қутиси 18 000 сўмдан, умумий қиймати 368 000 сўм бўлган 23 қути, Россияда ишлаб чиқарилган “Увелка” сули ёрмаси болалар бўтқасини савдодан олиб ташлагани ҳақида ёзма маълумот тақдим қилди.

Мурожаатни ўрганиш давомида томонларга истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик тарғиботи олиб борилди.

Саидхон Хапизов,
жамият мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin