Онлайн савдо платформаларида савдони амалга ошираётганда унда зарурий маълумотлар тўлиқ ва тўғри акс этганига эътибор қаратинг

Онлайн савдо платформаларида савдони амалга ошираётганда унда зарурий маълумотлар тўлиқ ва тўғри акс этганига эътибор қаратинг

Товарларни (ишларни, хизматларни) ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда реализация қилишда, яъни оддий қилиб айтганда онлайн савдо жараёнида ҳам истеъмолчи товарларни одатий шаклда, тўғридан-тўғри сотиб олган ҳолатдаги каби ҳуқуқларга эга бўлади. Бунда истеъмолчига етказиб берилган товар онлайн савдо платформасига қўйилган намуна ва тавсифга мос бўлиши керак. Унга мувофиқ бўлмаган ҳолларда эса, истеъмолчи уни алмаштиришни ёки пул суммасини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Онлайн савдо воситасида Фарғона шаҳридан 300 000 сўмга товар сотиб олган Наманган вилоятилик С.Д.га етказиб берилган куртка унга мос келмаган. У савдо платформаси орқали муаммони ҳал қила олмагач эса ўзининг қонуний ҳуқуқлари амалга оширилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат йўллаган. Мурожаат Федерациянинг Фарғона шаҳар жамияти мутахассислари томонидан ўрганилиши жараёнида сотувчи билан учрашиб, унга амалдаги қонунчилик талаблари тушунтирилиши билан истеъмолчи томонидан тўланган пулни унинг банк пластик картасига қайтарилишига эришилди. Бироқ …

Ҳурматли истеъмолчилар!

Онлайн савдо платформалари орқали савдони амалга ошираётган сотувчи ва унга боғланиш маълумотларини тўлиқ ва тўғри акс эттирилганига эътибор қаратиш билан биргаликда, амалдаги қонунчиликка кўра, ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда тузилган шартнома бекор қилинганда, сотувчи (ижрочи) истеъмолчига товарни қайтариб бериш амалга ошириладиган жой тўғрисида хабар бериши кераклигини ҳам унутмаган ҳолда, сизлардан сотувчи ҳақидаги маълумотлар билан биргаликда мазкур маълумот ҳам акс эттирилганига эътибор қаратишни унутмасликни сўраб қоламиз.

Мансуржон Тошканов,
жамият мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin