Тиббиёт ходимлари ўртасида тарғибот тадбири ўтказилди

Тиббиёт ходимлари ўртасида тарғибот тадбири ўтказилди

Қўштепа туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан Федерация, ҳудудий бирлашма топшириқлари, шунингдек ўзининг асосий фаолият йўналишлари режаси асосида ҳудуддаги ижтимоий соҳа ташкилотларида истеъмолчилик соҳасига оид турли мавзуларда тарғибот тадбирлари ўтказиб борилмоқда. Туман кўп тармоқли поликлиника филиалида ўтказилган тадбир ҳам шулар жумласидандир.

“Истеъмолчи ҳуқуқлари қонун ҳимоясида” мавзусида ўктазилган макзур тарғибот тадбирида “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунчилик, унга кўра истеъмолчи ҳамда сотувчи (ишлаб чиқарувчи, хизмат кўрсатувчи)ларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, қонунбузилиши ҳолатларига дуч келинганда истеъмолчи томонидан амалга ошириладиган ҳаракатлар, унга ҳуқуқий ва амалий ёрдамларни кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда уларга мурожаат қилиш йўл-йўриқлари юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилиб, тадбир иштирокчиларининг саволларига жавоблар қайтарилди.

Зафарбек Мавлонов,
жамият мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin