Суд истеъмолчи манфаатини кўзлаб киритилган даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди

Суд истеъмолчи манфаатини кўзлаб киритилган даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти фуқаро К.А.нинг манфаатларини кўзлаб, унинг Фарғона вилояти Иссиқлик манбаи МЧЖга нисбатан қарздорликдан озод қилиш масаласида Фуқаролик ишлари бўйича судга даъво аризаси киритди. Унда К.А.ни Марғилон шаҳридаги кўп қаватли уйда жойлашган хонадонига нисбатан иссиқлик энергияси тўловлари бўйича ҳисобланган 1 236 319 сўм қарздорлик ҳамда 370 497 сўм пенядан озод қилиш сўралди.

Суд даъвогар томонидан киритилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, шунингдек жавобгар томонининг даъвони қисман тан олиши, ҳақиқатда 2025 йилда иссиқлик талаб даражасида етказиб берилмаганлиги бўйича далолатнома тузилганлиги ҳамда унинг асосида истеъмолчи К.А.нинг жами қарздлорлик суммасидан 881 912 сўм қисми чегириб ташланиши бўйича тақдим қилган ҳужжатлари ва берган тушунтиришларини инобатга олиб, даъвони қисман қаноатлантириш юзасидан қарор чиқарди.

Суднинг ҳал қилув қарорига кўра, истеъмолчи К.А. иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан ҳисобланган 881 912 сўм қарздорлик ва 370 497 сўм пеняни тўлаш мажбуриятларидан озод қилинди. Даъвогар томони “Давлат божи тўғрисида”ги қонуннинг 8-моддасига асосан судга даъво аризаси тақдим этишда имтиёздан фойдаланиб, давлат божи тўламасдан даъво киритганлиги эътиборга олиниб, давлат фойдасига ундириладиган 412 000 сўм давлат божи тўловлари жавобгар томонидан ундириладиган бўлди.

Саидхон Хапизов,
жамият мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin