Марғилонда истеъмолчилар муаммоларини судлар воситасида ҳал қилиш механизмларидан самарали фойдаланилмоқда
Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ишида муаммони судга даъво аризаси киритиш йўли билан тўлақонли ҳал қилиш механизмларидан самарали фойдаланиб келмоқда. Бундай ишлардан бирини Марғилон шаҳрида яшовчи А.А.нинг мавсумда етказиб берилмаган иссиқлик энергияси бўйича қарздорлик ва унга ҳисобланган пеняни бекор қилинишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати асосида судга даъво аризаси киритилиши мисолида ҳам кўриш мумкин.
Ўрганиш ишларида маълум бўлишича, А.А.нинг кўп қаватли уйда жойлашган хонадонига нисбатан иссиқлик энергияси тўловлари бўйича 286 319 сўм қарздорлик ҳамда 282 797 сўм пеня ҳисобланган. Истеъмолчининг таъкидлашича, хонадонга 2023 йилдан буён иссиқлик энергияси етказиб бериш ишлари талаба даражасида эмас, 2024-2025 йиллар мавсумида яна ушбу ҳолат такрорлангач бу ҳақда тегишли тартибда далолатнома ҳам расмийлаштирилган.
Ўрганиш ишларида тўпланган ҳужжатлар асосида киритилган даъво аризасисини Фуқаролик ишлари бўйича судда кўрилиши жараёнида суд жавобгар томонини ҳам тинглади. Ишни кўриш якунлари билан эса истеъмолчига нисбатан ҳисобланган асосий қарздорлик ва пеня суммасидан иборат бўлган 569 116 сўм тўловни истеъмолчи зиммасидан соқит қилиш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарди.
Саидхон Хапизов,
жамият мутахассиси.



Post Comment