Брифинг || Тошлоқ тумани

Брифинг || Тошлоқ тумани

Ассалому алайкум,

Тошлоқ туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ўтган 2025 йилда истеъмолчиларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш, уларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва самарали ҳал қилиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қоннчилик ижроси устидан жамоатчилик назорати олиб бориш йўналишларида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан,

Аҳоли вакилларининг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш мақсадида “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун мазмун-моҳиятини, шунингдек соҳага оид қонунчилик асосларини кенг тарғиб қилиш мақсадида ҳудуддаги корхона, ташкилот, идора ва муассасаларда 47 та ўқув семинарлари ва давра суҳбатлари шаклидаги тадбирларни ташкилладик ва ўтказдик, олиб борилаётган ишлардан аҳолининг хабардорилигини ошириш мақсадида оммавий ахборот воситаларида 204 маротаба чиқишлар ташкилланди.

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ижросини таъминлаш ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳисобот даврида жамиятимизга аҳоли вакилларидан келиб тушган 51 та мурожаатларни ўрганиб чиқилиб, ижобий ҳал қилиш чора-тадбирлари кўрилди. Шуларнинг 13 таси Федерация ишонч телефони ва телеграм боти орқали қабул қилиб олинган бўлса, 38 таси туманимиз аҳолиси томонидан жамиятимизга тўғридан-тўғри ёзма ва оғзаки шаклларда берилган мурожаатлардир.

Мурожаатларни ўрганиб чиқилиши натижалари билан истеъмолчилар фойдасига 114 млн 400 минг сўм маблағларни қайта ҳисоб-китоб қилиб берилишига эришилди.

Келиб тушган мурожаатларни таркибига қаралса, уларнинг 8 таси ёзма, 43 таси оғзаки шаклда келиб тушган бўлиб, соҳалар кесимида кўрилганда, энг кўпи, яъни 43,1 фоизи савдо масалаларида юзага келган муаммолар, 23,5 фоизи коммунал идоралар: электр, газ ва сув таъминоти ташкилотлари хизматлари юзасидан, яна 23,5 фоизи сервис хизматларини кўрсатиш соҳасида юзага келган муаммоларни ўз ичига олган.

Юқоридагиларга яна шуни қўшимча қилиш мумкинки, туман жамияти қошида ташкил этилган “Истеъмолчи билан мулоқот” ҳуқуқий маслаҳатхонаси орқали ҳам аҳоли вакилларимизга бепул ҳуқуқий маслаҳат ва ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда. Жумладан, ўтган йилда ушбу маслаҳатхона орқали 34 нафар фуқароларга савдо, электр, газ, сув таъминоти, коммунал хўжалик, сервис хизматлари, транспорт ва бошқа соҳалар юзасидан ҳуқуқий маслаҳат ва амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Шунинг билан биргаликда, туман жамияти томонидан федерация ҳамда ҳудудий бирлашма топшириқлари асосида, ички бозорда сотилаётган истеъмол товарлари, иш, хизматлари сифати ва хавфсизлигини амалдаги қонунчилик талабларига мос келиши  юзасидан 14 та жамоатчилик назорати тартибидаги кузатув (ўрганув)лар ҳам ўтказилиб, ўрганиш якунлари бўйича юқори турувчи идораларга тегишли маълумотномалар киритилди.

Туман жамияти мутахассислари томонидан ҳудуд аҳолисининг истеъмолчилик соҳасига оид билимларини ва истеъмол маданиятини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, қонунчилик ижроси устидан жамоатчилик назорати тадбирларини олиб бориш ишлари тизимли асосда давом эттирилмоқда.

 Эътиборларингиз учун раҳмат!

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin