Юртимиз истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати аъзолари сафларини кенгайтириш йўлида

Юртимиз истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати аъзолари сафларини кенгайтириш йўлида

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Бешариқ ҳамда Қўштепа туман жамиятлари томонидан ҳудудларидаги корхона, ташкилот, идора ва муассасаларда бўлиб, амалдаги қонунчилик асосларини тарғиботини олиб бориш баробарида, уларда меҳнат фаолияти олиб бораётган ишчи хизматчиларни мамлакатимиз истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатида фаол иштирок этишга чорланмоқда.

Бешариқ тумани

Туман жамияти томонидан Маданият бўлимида ташкилланган тадбирда кун тартибидаги асосий масала бўлим ходимларини юртимиз истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолиятида иштирок этишга чорлашдан иборат бўлди. Бўлим ходимларига Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари фаолияти, Федерацияга аъзолик берадиган қулайликлар тушунтирилди. Тадбир якунлари билан бўлим жамаоси қарори билан Федерация бошланғич ташкилоти (таянч гуруҳи) фаолияти йўлга қўйиладиган бўлди.

Қўштепа тумани

Тумандаги 18-умумтаълим мактаби меҳнат жамоаси билан бўлиб ўтган учрашувда ҳам педагог ходимларнинг истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолиятидаги иштироки борасида гап кетди. Туман жамияти мутасаддилари томонидан мактаб жамоасига Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари фаолияти юзасидан ахборотлар бериб ўтилиб, Федерацияга аъзолик берадиган қулайликлар тушунтирилди ҳамда уларни ижтимоий ҳаракатда фаол иштирок этишга чақирилди.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin