Марғилон шаҳри ва Қува туманида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолият олиб бормоқда
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг тузилмалари масъул ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 феврал куни бўлиб ўтган йиғилишда меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи бўлган Рамазон ойида ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш ҳамда деҳқон бозорлари ва йирик савдо мажмуаларида ҳамёнбоп озиқ-овқат товарлари билан таъминланган ярмаркалар ташкил этиш бўйича берган топшириғи асосида ҳудудларда ташкилланган Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолияти билан танишиб, кунлик ўрганишлар ўтказиб борилмоқда.
Ушбу топшириқлар асосида Федерация ходимлари Марғилон шаҳри Марказий деҳқон бозорида ташкилланган арзонлаштирилган савдо ярмаркаси фаолиятини кузатиб борган ҳолда, кунлик маълумотларни юқори турувчи идораларга тақдим қилиб борилмоқда.
Шунингдек, Қува тумани Марказий деҳқон бозори қошида ташкилланган савдо ярмаркаси фаолияти юзасидан ҳам кунлик ўрганишлар ўтказиб борилиб, нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, савдо жараёнларида амалдаги қонунчилик талаблари ижросини таъминлаш юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Ўрганишларлардан кўзланган асосий мақсад, Ҳукуматимизнинг нарх-наво барқарорлигини таъминлашдек хайрли ишига кўмаклашиш, ярмаркаларда реализация қилинаётган озиқ-овқат товарларининг тегишли сифатда бўлиши, савдо жараёнларида амалдаги қонунчилик талабларига сўзсиз амал қилиниши ҳолатлари устидан жамоатчилик назорати, қонунчилик талаблари юзасидан ярмаркалар сотувчи ва масъулларига тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб боришдан иборатдир.



Post Comment