Бўлғуси тиббиёт ходимлари билан 15-март – “Бутунжаҳон истеъмолчи ҳуқуқлари куни” арафасида учрашилди
Ҳар йили 15-март дунёда “Бутунжаҳон истеъмолчи ҳуқуқлари куни” сифатида кенг нишонланади. Чунки ер юзидаги барча инсонлар ёши, миллати ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар истеъмолчи ҳисобланади. Ушбу сана Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан эътироф этилган бўлиб, 1980-йиллардан буён кенг нишонланиб келинмоқда.
Ўзбекистонда ҳам истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Конституция ҳамда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун бу соҳанинг ҳуқуқий асосини белгилаб берган.
Шу муносабат билан, ҳудудий бирлашма ҳамда Рақобат бошқармаси ҳамкорлигида, Фарғона Жамоат саломатлиги тиббиёт институтида маърифий тадбир ўтказилиб, унда талабаларга истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг келиб чиқиш тарихи, бу борадаги қонунчиликнинг юзага келиши, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотларига мурожаат қилиш тартиблари ҳамда соҳадаги қонунчилик янгиликлари ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.



Post Comment