Бешариқ, Бағдод ва Фарғона туманларида тадбирлар бўлиб ўтди

Бешариқ, Бағдод ва Фарғона туманларида тадбирлар бўлиб ўтди

Федерациянинг Фарғона вилоятидаги тизим ташкилотларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг уҳқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини оширишга қаратилган тадбирлар ташкилланиб, тизимли асосларда ўтказиб борилмоқда.

Бешариқ тумани

Федерациянинг Бешариқ туман жамияти масъуллари томонидан туман марказидаги “FAMILY PARK“ супермаркети билан ҳамкорликда “Бутунжаҳон истеъмолчи ҳуқуқлари куни”га бағишлаб харидорларни тақдирлаш акцияси ташкилланди. “Сиз – бизнинг ардоғимиздаги мижозсиз” номи билан аталган мазкур тадбирда у ўтказилган кун давомида дўконга ташриф буюрган ва савдони амалга оширган мижозларга эсдалик совғалари топширилди.

Бағдод тумани

Туман ҳудудидаги 33 ва 56-давлат мактабгача таълим ташкилотларида “15-март – Бутунжаҳон истеъмолчи ҳуқуқлари куни” шиори остида ташкилланган тадбирлар доирасида истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати тарихи ва тараққиёти, Ўзбекистон Республикасида бу борадаги қонунчиликни вужудга келиши ҳамда халқаро ҳуқуқ нормаларини эътироф этилиши, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг мазкур жараёнлардаги иштироки масалаларида сўз юритилиб, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборотлар ҳам бериб ўтилди.

Фарғона туман

Федерациянинг Фарғона туман жамияти мутахассислари томонидан “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” доирасида туман ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари масъуллари билан яқиндан ҳамкорлик олиб бориш борасида тегишли чора-тадбирларни белгиланиб, тизимли асосда маҳаллаларда аҳоли вакиллари билан юзма-юз учрашувлар ўтказиб борилмоқда. Хусусан, “Водил” маҳалла фуқаролар йиғинида шундай тадбирлардан бири ўтказилиб, унда маҳалла идорасига турли масалаларда ташриф буюрган фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлар ўтказилди, шунингдек маҳалла идораси масъуллари билан йил давомида олиб бориладиган ҳамкорликдаги ишлар ҳам келишиб олинди.

Post Comment