Асоссиз қарздорлик бартараф этилди ҳамда истеъмолчи шахсий ҳисоб рақами кўрсаткичлари тўғриланди

Асоссиз қарздорлик бартараф этилди ҳамда истеъмолчи шахсий ҳисоб рақами кўрсаткичлари тўғриланди

Тошлоқ туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида тумандаги “Ахшак” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи А.Г.нинг туман электр таъминоти корхонаси хизматидан норози бўлиб қилган оғзаки мурожаати ўрганилди. Истеъмолчи мурожаатида электр таъминоти корхонаси томонидан даъво қилинаётган 2 340 000 сўм миқдоридаги қарздорликка ойдинлик киритиб берилишини сўрайди.

Мурожаатда келтирилган ҳолатлар ўрганилиб, истеъмолчининг ушбу қарздорлик 2025 йилнинг декабр ойида хонадонидаги эски русумдаги электр ҳисоблагич ўрнига ASKUE тизимида ишловчи янги ҳисоблагич ўрнатиш жараёнида электр ҳисобини нотўғри киритиш оқибатида келиб чиққан бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги важларини ҳам инобатга олган ҳолда, масалага ойдинлик киритилишини сўраб, туман электр тармоқлари корхонасига сўров хати киритилди.

Корхонадан олинган жавоб хатида маълум қилинишича, олиб борилган ўрганишлар қарздорлик хонадонга янги ҳисоблагич ўрнатилиб, наряд ёзишмалари бўйича кўрсаткичларни Биллинг базасига киритилиши вақтидаги англашилмовчилик натижасида, базага нотўғри кўрсаткич киритиб юборилиши оқибатида келиб чиққан, ўрганишлар давомида ушбу ҳолат бартараф этилган ҳамда истеъмолчи ҳисоб-китоблари тўғрилаб қўйилган.

Ҳуснидахон Якубова,
жамият мутахассиси.

Post Comment