Таълим ва тиббиёт муассасаларида истеъмолчи ҳуқуқлари тарғиботи олиб борилмоқда

Таълим ва тиббиёт муассасаларида истеъмолчи ҳуқуқлари тарғиботи олиб борилмоқда

Мамлакатимизда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва истеъмол маданиятини юксалтириш борасида тизимли тарғибот ишлари изчил давом эттирилмоқда. Айниқса, таълим ва тиббиёт муассасаларида ташкил этилаётган учрашув ва суҳбатлар орқали педагоглар ҳамда тиббиёт ходимларининг соҳага оид билимларини мустаҳкамлаш, фуқароларга сифатли ва хавфсиз хизмат кўрсатиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Учкўприк тумани

Тумандаги 28 ҳамда 29-умумтаълим мактаблари педагогик жамоалари иштирокида ташкилланган тарғибот тадбирлари истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати ҳамда унинг таълим муассасалари ходимлари учун аҳамияти юзасидан тушунтиришлар, Федерация ва унинг ҳудудий тузилмаларини истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш, соҳага оид қонунчилик ижроси устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш йўналишларидаги фаолияти юзасидан ахборотлар бериб ўтилди.

Ёзёвон тумани

Туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутасаддилар томонидан Тиббиёт бирлашмаси ҳамда “Қумқишлоқ” оилавий шифокорлик пункти ходимлари билан амалдаги қонунчилик тарғиботи юзасидан суҳбатлар ўтказилди. Уларда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги, шунингдек фуқароларнинг соғлигини сақлаш тўғрисидаги қонунчиликларга мувофиқ истеъмолчи (бемор)лар ҳуқуқлари, тиббий хизматларни кўрсатувчи ташкилотлар томонидан истеъмолчиларни маълумот олиш, хизматларнинг тегишли сифатда ва хавфсиз бўлиши борасидаги ҳуқуқларини таъминлаб берилиши масалалари юзасидан фикрлар билдириб ўтилди.

Post Comment