Сифатсиз бажарилган иш муаммо келиб чиқишига сабаб бўлди

Сифатсиз бажарилган иш муаммо келиб чиқишига сабаб бўлди

Амалдаги қонунчиликка кўра, агар ижрочи буюртма талабларини бузган ёки ишда (хизматда) бошқа жиддий нуқсонларга йўл қўйган бўлса, истеъмолчи худди шундай сифатли шу хилдаги материалдан бошқа буюм бепул тайёрлаб берилишини талаб қилишга ҳақли. Буни истеъмолчи О.П.дан Ёзёвон туман жамиятига келиб тушган мурожаат мисолида кўриб чиқайлик.

Истеъмолчи хонадонида фойдаланиш учун уста Р.А. га металл материалдан сўри буюртма қилган ва 2 150 000 сўм тўловни ҳам амалга оширган. Буюртма тайёр бўлгач хонадонга келтирилиб фойдаланилиши жараёнида бир ҳафта ўтмасдан унинг бўёқлари кўчиб сифатсиз ҳолга келишни бошлайди. Устага бу ҳақда ўз эътирозини билдирганида, камчиликларни тўғрилаш учун яна тўлов қилиниши бўйича жавоб олади. Бундан таажжубланган истеъмолчи туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилган.

Мурожаат ўрганилиши жараёнида устага юзага келган ҳолатда қонунчилик талаблари ва уларни бажармаслик натижасида келиб чиқувчи ҳуқуқий оқибатлар тушунтирилди. Тушунтиришлардан тўғри хулоса чиқарган уста буюртмани такроран бепул бажариб бериб, истеъмолчи муаммосини ҳал қилишни ўз зиммасига олди.

Шавкатжон Саидов,
жамият муухассиси.

Post Comment