Алоҳида таълим эҳтиёжи бўлган болалар учун уйда якка тартибда таълим олишга яратилган шароитлар ўрганилмоқда

Алоҳида таълим эҳтиёжи бўлган болалар учун уйда якка тартибда таълим олишга яратилган шароитлар ўрганилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 12-октабрдаги “Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 638-сонли қарори билан “Жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган, шунингдек, узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болаларга уйда якка тартибда таълим бериш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланган бўлиб, Федерация топшириғи асосида масъул идора ва ташкилотлар томонидан алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган (жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган), шунингдек узоқ вақт даволанишга муҳтож ва тиббий кўрсатмаларга кўра доимий ёки вақтинча умумий ўрта таълим ташкилотлари ва жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар)га қатнай олмайдиган) болаларга уйда якка тартибда таълим олишни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва яратилган шарт-шароитлар ўрганилмоқда.

Шу муносабат билан ҳудудий бирлашма раиси А. Рахмоналийев ҳамда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ш.Долимов ўртасида бўлиб ўтган учрашувда ўтказилаётган мазкур ўрганишлар, шунингдек унинг якунлари билан соҳага оид муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишида Федерация тизим ташкилотлари ҳамда таълим ташкилотлари ҳамкорлиги масалаларида фикрлар алмашилди.

Post Comment