Биринчи чорак фаолият якунлари муҳокама қилинди

Биринчи чорак фаолият якунлари муҳокама қилинди

Ҳудудий бирлашманинг 2026 йил биринчи чорак фаолият якунларига бағишланган навбатдаги Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш кун тартибидан Федерация Кенгашининг жорий йил 24 апрелдаги Мажлиси қарорлари билан белгилаб берилган вазифалар, тизим ташкилотлари ташкилотлари томонидан жорий йил биринчи чорагида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг соҳага оид ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш, қонунчилик ижроси устидан олиб борилаётган жамоатчилик назорати тадбирлари ҳамда ҳудудий бирлашма фаолиятига оид бошқа ташкилий ва жорий масалалар ўрин олди.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда истеъмолчилар мурожаатлари билан ишлаш, уларни қонунчиликда белгиланган муддат ва тартибларда кўриб чиқиш, ўрганиш йўли билан тўлиқ ечим топмаган мурожаатлар бўйича судларга даъво аризалари киритиш борасидаги ишларни тубдан яхшилаш, мурожаатларни ўрганиш натижаларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш, мониторинг тадбирларини сон ва сифат жиҳатидан яхшилаш, кадрлар малакасини ошириш боарсидаги ишлар атрофлича кўриб чиқилиб, масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Йиғилиш доирасида Федерация фаолиятида аҳоли (истеъмолчилар)нинг Федерация тизими фаолиятига ишончини ошириш ҳамда фуқароларни Федерация аъзолигига жалб қилишдаги кўп йиллик самарали меҳнатлари учун Федерация Кенгаши қарори билан номлари эътироф этилган ходимлар, шунингдек Федерация ягона таъсисчилигидаги ҳудудларда аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш борасида “Истеъмол маданияти” таҳририяти газетаси орқали тарғибот ишларини ташкил этишдаги фаоллиги учун тақдирлашга тавсия этилган ходимлар алоҳида эътироф этиб ўтилиб, уларга Федерация номидан миннатдорчилик изхор қилинди ҳамда қимматли совғалар топширилди.

Йиғилиш кун тартибидаги барча масалаларни атрофлича муҳокама қилиб, истиқболдаги вазифаларни белгилади ҳамда уларни амлага ошириш юзасидан тегишли қарорларни қабул қилиб ўз ишини якунлади.

Post Comment