Мурожаатлар ечим топмоқда: ЎИҲҲҚЖ Федерациясининг Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси мисолида

Мурожаатлар ечим топмоқда: ЎИҲҲҚЖ Федерациясининг Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси мисолида

Мурожаат-бировга қарата айтилган гап, қилинган даъват, чақириқ ва шу кабилар. Ҳар бир жойда, ҳар бир ишда мурожаатларга дуч келишимиз аниқ. Шу қаторида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациясида ҳам мурожжатлар асосий ўрин эгаллайди.

Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунлари ва Федерациянинг ички меъёрий ҳужжатларига асосан фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, таҳлил қилиш натижалари бўйича тегишли органларга тақдим этиш ва оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб бориш ишлари давом эттирилмоқда.

Ўтган йилда ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятлари ижро этувчи аппаратларига Ҳукумат идоралари орқали 8 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шуларнинг 4 савдо (озиқ-овқат, дори-дармон, маиший техника ва б.), 4 таси эса хизмат кўрсатиш (сервис), транспорт, алоқа (ва интернет) ва бошқа соҳалар йўналиши бўйича келиб тушган мурожаатлардан иборат бўлиб, уларни белгиланган муддатларда ўрганиб чиқилиб, истеъмолчилар фойдасига 8 744 000 сўм маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилган.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг ягона ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар сони 268 тани ташкил этди. Буларнинг 82 таси савдо, 38 таси газ таъминоти, 21 таси электр таъминоти, 32 таси сув таъминоти, 29 таси коммунал соҳа, 1 таси соғлиқни сақлаш, 22 та хизмат кўрсатиш (сервис), 3 таси транспорт, 12 та алоқа (ва интернет) ва 28 та бошқа соҳалар бўйича келиб тушган мурожаатлардир.

Федерациянинг телеграм боти орқали 26 та мурожаат келиб тушган. Уарнинг 9 таси савдо масалаларида, 4 та газ таъминоти, 4 та электр таъминоти, 2 та сув таъминоти, 2 та коммунал соҳа (ширкатлар) масалаларида, 1 та хизмат кўрсатиш (сервис), 1 та транспорт, 1 та алоқа (ва интернет) ва 2 таси бошқа масалаларда бўлган. Мурожаатларнинг 21 таси тўлиқ ва ўз муддатларида ўрганиб чиқилиб ҳал қилинган.

Ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятларига фуқаролардан тўғридан-тўғри келиб тушган мурожаатлар сони эса 611 тани ташкил этди. Уларнинг 397 таси ёзма, 214 таси оғзаки шаклда қабул қилиб олинган. Шуларнинг 197 таси савдо масалаларида (12 та озиқ-овқат, 8 та дори дармон, 83 та маиший техника, 94 та бошқалар), 77 таси газ таъминоти, 30 таси электр энергияси таъминоти, 70 таси сув таъминоти, 70 таси коммунал соҳа, 12 таси соғлиқни сақлаш, 44 таси хизмат кўрсатиш (сервис), 5 таси транспорт, 8 таси алоқа (ва интернет) ҳамда 98 таси бошқа соҳалар бўйича масалаларни ўз ичига олган.

Умуман олганда ўтган йилда жами мурожаатларнинг 97,4 фоизи тўлиқ ва ўз муддатларида ўрганиб ҳал қилинган бўлиб, уларни ўрганиш натижалари билан истеъмолчилар фойдасига жами 1 млрд 911 млн 279 минг 860 сўм маблағлар ҳал қилинган. шунинг 433 млн 804 минг 379 сўми суд идораларига киритилган 24 та даъво аризаларини кўриб чиқилиши натижалари билан истеъмолчилар фойдасига ундирилган моддий ва маънавий зарарларни ташкил қилади.

Ўтган йилда туман ва шаҳар жамиятлари қошида ташкилланган “Истеъмолчи билан мулоқот” ҳуқуқий маслаҳатхоналари орқали 700 нафар фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилган. Шуларнинг 97 таси коммунал хўжалик, 118 таси савдо, 42 таси соғлиқни сақлаш, 17 таси алоқа (интернет) хизматлари, 15 таси транспорт, 22 таси сервис хизматлари бўйича, 236 таси коммунал идоралар (электр, газ, сув таъминоти) хизматлари, 168 таси бошқа соҳалар бўйича берилган ҳуқуқий маслаҳатлардан иборатдир. Шулардан 12 та ҳолатда давлат ва назорати қилувчи органларга, 7 та ҳолатда эса суд идораларига мурожаат қилиниши тушунтирилган.

Юқоридаги маълумотларга кўра шуни айтиш мумкинки, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациясига энг кўп савдо масалалари бўйича мурожаатлар келиб тушар экан. Мурожаатларни ўрганиш якунлари билан танишар эканмиз, Федерация ҳар қандай вазиятда ҳам фуқаролар учун қулай бўладиган ечим қилишини гувоҳи бўлишимиз мумкин. Чунки ушбу мурожаатларнинг ҳеч бири ечимсиз қолмаган.

Зилола Омонова,
Фарғона давлат университети
Филология ва тилларни ўқитиш
ўзбек тили йўналиши 3-босқич талабаси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin